ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди
01 дек 2025 09:17
Янгиликлар
ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди
Сўнгги уч мавсумни ОКМКда ўтказган Ойбек Рустамов жамоани тарк этди.
Трансфер ҳуқуқи "Қўқон-1912" жамоасига тегишли бўлган футболчи янги мавсумни олмалиқликларда ўтказмайдиган бўлди. Кечаги "Машъал"га қарши учрашув футболчи учун ОКМК сафидаги сўнггиси бўлди.
Шунингдек, 2021 йилдан бери ОКМК сафида тўп суриб келган Акрам Комилов ҳам олмалиқликлар билан хайрлашди.
Маълумот учун, Комилов ОКМК сафида жами 118 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва яна 12 та голга ассистлик қилган. Рустамов эса 3 йил ичида ОКМК сафида 96 та баҳсда майдонга тушиб, 6 тадан гол ва ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустамов келаси мавсумни "Насаф"да ўтказиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Фикрлар