Карли Ллойд - 2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси!
10 янв 2017 00:06
Янгиликлар
Карли Ллойд - 2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси!
Хабар берганимиздек, айни дақиқаларда Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА томонидан 2016 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
2016 йилнинг энг яхши аёл футболчиси номинациясида америкалик Карли Ллойд ғолиб деб топилди. Ллойд сўровномада германиялик Мелани Берингер ҳамда бразилиялик Мартани ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Совринни номинация ғолибасига аргентиналик машҳур футболчи Габриэль Батистута топширди. Ллойд кетма-кет иккинчи маротаба ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Германия терма жамоаси бош мураббийи Сильвия Найд эса 2016 йилнинг энг яхши аёл мураббийи деб топилди. Найд 2010 ва 2013 йилларда ҳам йил мураббийи бўлганди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар