Фабио Каннаваро: "ЖЧдан кейин Италияга дам олиш учун кетди, деган гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди"

Sherzod Nurmatov
5 авг 2026, 12:17
Айни пайтда ЎФА мажлислар залида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

“ЖЧдан кейин дарҳол Италияга дам олиш учун кетди, деган гаплар бўлди ва бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Алоҳида таъкидламоқчиманки, мен охиригача Нью-Йоркдаги меҳмонхонада МТЖ билан бирга эдим. Суперлигадаги танаффус туфайли уйга бориб келдим. Ўзбекистон чемпионати қайта бошлангач, қайтиб келдим ва ўйинларни кузатиб бормоқдаман.

8-9 ой орқага қайтадиган бўлсак, мен мавжуд муаммолар ва ўйинчилар даражаси ҳақида гапиргандим. Ҳар доим суҳбатимиз марказида интенсивлик ҳақида сўз борган, яъни футболчиларимизнинг юқори темпда ўйнашига урғу қаратиб келдик. Мен ЖЧда даҳшатли темп бўлишини билардим. Кўпчилик мундиалда қийинчиликка дуч келмаймиз деб ўйлагандир, лекин мен бу ҳақда олдиндан огоҳлантиргандим”, – деди Каннаваро.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›