U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди
06 сен 17:25
Янгиликлар
U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди
Ўзбекистонлик футболчилар 2-тур доирасида канадалик тенгдошларига қарши тўп тепди ва асосий вақтда дурангга эришди (2:2). Мусобақа регламентига кўра пенальтилар сериясига мурожаат қилинди ва унда вакилларимиз 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Абдусамад Саидов ва Садриддин Ҳасанов муаллифлик қилди.
U-17 халқаро мусобақаси
Канада – Ўзбекистон 2:2 (пенальтилар бўйича – 5:6)
Испания. "Антонио Гальярдо" стадиони. 17:00
Голлар: Абдусамад Саидов, Садриддин Ҳасанов
Ўзбекистон У-17 терма жамоаси Испаниядаги халқаро ўртоқлик турнири доирасидаги иккинчи баҳсда Канадага қарши дуранг қайд этди.
Ўзбекистон: 1.Иброҳим Шокиров, 3.Муҳаммад Ҳакимов, 4.Мўминхон Баҳодирхонов, 10.Муҳаммад Ҳабибуллаев, 11.Сайфиддин Содиқов, 14.Беҳруз Саидмуродов, 15.Муҳаммадали Мусахонов, 16.Азизбек Абдумўминов, 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов, 20.Асилбек Алиев.
Захира: 12.Шоҳжаҳон Саидқулов, 21.Неъматуллоҳ Рустамжонов, 2.Мўминжон Шуҳратов, 5.Амирхон Мурадов, 6.Миразиз Абдукаримов, 7.Садриддин Ҳасанов, 8.Абдусамад Саидов, 9.Нурбек Сарсенбаев, 13.Оятилло Қайтмасов, 17.Жамшидбек Рустамов, 22.Фариджон Абдуллаев, 23.Ҳожиакбар Юсуфбоев.
Ислом Исмоилов шогирдлари илк турда Англияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар