

"Ўйинни яхши бошладик ва бир нечта вазиятлар яратдик, бироқ Ўзбекистоннинг биринчи голи бизни бироз ларзага солди, шундан сўнг ўзимизни ўнглай олмадик. Бундай учрашувлар тажриба орттиришда ёрдам беради.
Кейинги баҳсда ўзимиз истаган натижага эриша олишимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биз Индонезияни мағрур ҳолда тарк этмоқчимиз", – деди 42 ёшли мутахассис.
Канада ҳамда Мали ўртасидаги 3-тур беллашуви 16 ноябрь куни 14:00 да старт олади.



