

Бу йил ушбу залга 10 футболчи киритилди: Оливер Кан, Вольфганг Оверат, Берти Фогтс, Клаус Фишер, Михаэль Баллак, Руди Феллер, Андреас Меллер, Ханс-Юрген Дернер, Хельмут Шен, Юрген Клинсманн.
Эслатиб ўтамиз, Кан ва бир қатор футболчилар 2019 йил Шон-шараф залидан ўрин олиши маълум бўлганди. Бироқ, пандемия туфайли расмий маросим 2 йилдан сўнг, аниқроғи бугун ўтказилди.




