

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Бухорода қийин баҳс бўлишини билган ҳолда яхши тайёргарлик кўргандик. "Бухоро" охиригача курашадиган жамоа ва бугун ҳам шундай ҳаракат қилди. Биринчи таймда киритилган гол жамоамизга ғалаба келтирди ва сафарда муҳим уч очкони қўлга киритдик. Биринчи таймда бир нечта вазиятларга эга бўлдик, иккинчи бўлимда рақиб ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Жуда муҳим ғалабага эришдик ва бу билан жамоамиз мухлисларини табриклайман. Охиригача кураш олиб боришгани учун йигитларга раҳмат айтаман.
- Нима деб ўйлайсиз, "Пахтакор" бугунги ўйини билан аввалги "Пахтакор"га муносиб ўйин кўрсатдими?
- Ҳа. Биз муносиб ўйин кўрсатдик. Бу ерга келиб ҳеч ким осонликча ғалаба қозонмайди.
- Жамоангиз футболчилари бир неча бор майдонда ётиб вақтни чўзишди. Бунга фикрингиз қандай?
- Қайси вазиятларда ётиб олишди?
- Рақамлар эсимда қолмади, лекин шундай ҳоллар бўлди.
- Келинг, аниқроқ гаплашайлик. Мен бундай вазиятни эслолмадим.
- Икки йилдан бери "Бухоро" - "Пахтакор" учрашувида "Пахтакор"нинг бир нечта футболчилари "Бухоро"га нисбатан провакацион ўйин қилишяпти. "Пахтакор" фақат шу йўл билан ғалаба қозонмоқчими?
- Қаерда кўрдингиз, футболчиларимиз провакация қилганини? Биздан ҳеч ким провакацион ўйин намойиш этгани йўқ. Ўйин ҳақида савол берсангиз яхши бўларди.
- Масалан, баҳс якунига етганидан футболчингиз қилиқ қилди.
- Ҳуштак чалинмасидан олдин давом этаётган ўйин ҳақида гаплашайлик. Ўйинда нима рўй берди? Мен ҳеч нима нотўғри нарсани кўрмадим.
- Биринчи таймда жамоангиз яхши ўйнади, лекин иккинчи таймда майонда йўқолиб қолди. Шу фикрга қўшиласизми?
- Биз йўқолиб қолмадик. Ҳисобни сақлаб қолиш учун ўйнадик. Яна қайтариб ўтаман, "Бухоро" яхши шаклланган жамоа ва ҳеч кимга бу ердан ғалаба билан қайтиш осон бўлмайди.



