

"Унинг номзоди муҳокама қилинмоқдами ёки йўқ, буни билмайман. "Тоттенхэм"да у кўп йиллар давомида муваффақиятли ишлади. Жамоа етакчилар орасида, мунтазам равишда ўйнаётганди ва ЕЧЛ финалига ҳам чиқишга улгурди. Почеттино, шубҳасиз, топ-мураббий", – дейди Киммих.
Аввалроқ, 47 ёшли аргентиналик мавсум якунида "Бавария"ни бошқариши мумкинлиги эълон қилинганди.



