Жоау Феликс "Челси"дан "Ал Насср"га ўтишининг ҳақиқий сабабини айтди

"Ал Насср"нинг португалиялик ҳужумчиси Жоау Феликс 2025 йил ёзида "Челси"дан Саудия клубига кутилмаганда ўтишининг сабабини тушунтирди.

"Мен "Челси"да бахтли эдим, бу топ-клуб, лекин мен ўзим учун тўғри деб билган ишни қилишим керак эди. Жаҳон чемпионатига бориш ҳал қилувчи роль ўйнади. Жаҳон чемпионатлари ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади, мен ўйнамаган бўлсам-да, "Челси"да ўтказган вақтимдан завқ олганман, шунинг учун шундай қарор қабул қилдим", — деди Феликс.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида "Ал Насср" 25 ёшли португалияликни "Челси"дан 30 миллион евро + 20 миллион евро бонуслар эвазига ўтганини расман тасдиқлаган эди. Жорий мавсумда Саудия клуби сафида Жоау 37 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 15 та голли пас берди.


Манба: championat.com