Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"
12 ноя 18:15
Янгиликлар
Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"
Аввалроқ, 18 ёшли футболчи ноябр ойида Грузия ва Туркияга қарши ўйинларда иштирок этмаслиги маълум қилинганди. Испания Қироллик футбол федерацияси Ямалнинг огоҳлантиришсиз сон қисмдаги ноқулайлик учун даволанганидан ҳайратда қолган эди.
"У 18 ёшда ҳаётдан завқ оляпти ва ўз ёшига нисбатан жуда етилган. Уни турмуш тарзи мутлақо безовта қилмайди. Унинг атрофидагилар ва биз Ямални қўллаб-қувватлашимиз лозим.
У кўп муаммоларга дуч келди ва ҳаммасини аъло даражада енгиб ўтмоқда. У ҳақиқий профессионал ва бошқалардан кўра қаттиқроқ машқ қилади.
Унинг сон қисмида муаммоси бор, аммо шунга қарамай ўйнашда давом этаётгани таҳсинга сазовор. Бу унинг "Барселона"га бўлган садоқатини ва фидойилигини кўрсатади.
Ламин — даҳо ва биз унинг ривожланишини тўғри йўналтиришимиз керак. У ҳали ўз чўққисига етмаган. Ямаль ўз позициясида дунёдаги энг яхши футболчи."
Ямалнинг жароҳати ва федерацияни хабардор қилмаслик ҳақида
"Биз бу ҳақда билишимиз биланоқ уларни хабардор қилдик. Табиб унга 10 кун дам олиш кераклигини айтганида, бу маълумотни терма жамоага етказдик. Биз ҳаммани ҳурмат қиламиз ва тортишувларга киришмаймиз.
Биз футболчиларни ўзимиз белгилаган суръатда тиклаймиз. Бу шифокор ҳақиқий мутахассис — у душанба куни келиб, Ламини кўздан кечирди ва даволаш режасини тақдим этди. Ҳаммаси жуда осон кечди. Биз Ямални жамоада кўришни хоҳлаймиз.
Бу танаффус терма жамоа сафар ўйинлари билан тўғри келди, аммо бу Испаниянинг ЖЧ-2026 финалига чиқиш имкониятига таъсир қилмайди, деб ўйлайман. Биз "Барселона" манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда ўз ишимизни қиляпмиз", — деди Лапорта "Catalunya Ràdio"га берган интервьюсида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар