

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.
Тур мураббийи — Жамолиддин Раҳматуллаев (Республика ФА)
Жамолиддин Раҳматуллаев қўл остидаги Республика ФА ортда қолган турдаНукусда“Арал” билан тўқнаш келиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бунда 39 ёшли мураббий Раҳматуллаевнинг ўйинга танлаган тактикаси сабаб бўлди. Унинг жамоаси Пролига етакчиси билан баҳсда гол ўтказмади ва дурангни сақлаб қолди. Шу тариқа, жамоаси сенсация кўрсатган Раҳматуллаев тур мураббийи деб эътироф этилди.

Тур футболчиси — Исломжон Кенжабоев (“Лочин”)
“Лочин” бу турда “ТерДУ” билан баҳс юритиб, иродали ҳисобда ғалаба қозонди (2:1). Учрашув мобайнида қаршиликлар ярим ҳимоячиси Исломжон Кенжабоев дубль муаллифига айланди ва жамоасига ғалаба келтирди. Шундай қилиб, айнан Кенжабоев тур футболчиси бўлди.

Тур дарвозабони — Асқаржон Қудратов (“Олимпик-MobiUz”)
“Олимпик-MobiUz” бу турда Тошкентда Пролига кучли жамоаларидан бири “Шўртан” билан ўйинда қатнашди. У баҳс мобайнида бир қатор вазиятларда жамоасини қутқарди ва дарвозани “қуруқ” сақлади. Шундай қилиб, 21 ёшли посбон турдаги энг яхши дарвозабонга айланди.

Тур голи — Умиджон Карилов (“ҚМУ Жайхун”)
“ҚМУ Жайхун” бу турда “Олимпия” стадионида "Каттақўрғон” билан баҳс юритиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувда жайхунликлар ярим ҳимоячиси Умиджон Карилов 23-дақиқада катта саҳнага чиқди. У Шуҳрат Дарябаевдан қулай пасни қабул қилиб, дарвоза тўққизлигини нишонга олди. Айнан шу гол тур голи сифатида қайд этилди.




