Жезус: "Бразилия ва Англия футболи ўртасидаги фарқни тезда ҳис қилдим"
22 янв 2017 14:16
Янгиликлар
Жезус: "Бразилия ва Англия футболи ўртасидаги фарқни тезда ҳис қилдим"
"Манчестер Сити" янги футболчиси Габриэл Жезус "Тоттенхэм"га қарши АПЛнинг 22-тур учрашувидан (2:2) сўнг, баҳс ҳақида фикр билдирди.
19 ёшли форвард бу ўйинда дебют қилди. У 82-дақиқада захирадан майдонга тушди.
"Бразилия ва Англия футболи ўртасидаги фарқни тезда ҳис қилдим, тезроқ янги услубга кўникишим керак. Бу ерга ўрганиш ва жамоага ёрдам бериш учун келдим. Голда омадим келмади: Урдим деб ўйлабман, аммо мухлислар уни нишонламаётганидан ҳаммасини сездим, шу сабабли ўзимдан хафа бўлдим... Кейинги баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз, ҳали имкониятлар бўлади. Манчестерда жуда илиқ кутиб олишди. Бундай қўллаб-қувватлаш билан тезда кўникиб кетаман" - дейди Жезус.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар