

Ҳимоячи Сенегалга қарши баҳснинг 64-дақиқасида жароҳат сабабли захирага олинди.
"Габриэлинг жароҳати қандай эканлигини билмайман, у оёғида оғриқ ҳис қилди. Эртага текширувлардан сўнг барчаси аниқ бўлади. У жароҳат олганидан афсусдамиз. Тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламан", - деб фикр билдирган Анчелотти.



