Жером Боатенгнинг уйига ўғри тушди
13 сен 2017 11:33
Янгиликлар
Жером Боатенгнинг уйига ўғри тушди
"Бавария" ҳимоячиси Жером Боатенгнинг Мюнхендаги уйига ўғри тушди.
Боғдаги очиқ эшик туфайли жиноятчи уй ҳовлисига киришга муваффақ бўлди. Ўша пайтда Боатенг оиласи билан уйда бўлган. Футболчининг қизларидан бири ўғрини кўриб қолган, бироқ жиноятчи воқеа жойидан қочиб қолди. Қизалоқ унинг юзини эслаб қолди, бироқ полициядагиларнинг фикрича, ўғрини тутишнинг иложи бўлмайди.

Олдинроқ, футболчида жароҳат борлиги эълон қилинган эди, бироқ у яқинда умумий гуруҳ машғулотларида иштирок эта бошлади. Ҳимоячи "Андерлехт"га қарши Чемпионлар лигаси баҳсининг (3:0) 77-дақиқасида майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар