Жерар Пике: "Европада "Реал"ни эмас, "Барселона"нинг ўйинларини кўришни хуш кўришади. "Барса"нинг мухлислари кўпроқ"

Aslanov Jasurbek
5 мар 2024
Жерар Пикенинг таъкидлашича, футбол мухлислари кўпроқ "Реал"ни эмас, "Барселона" ўйинларини томоша қилишар экан.

- Кулес ("Барселона" мухлислари) ўзларини футболни кашф қилганлар деб ҳисоблашади.

- Агар Европадагилардан, қайси клуб ўйинларини кўпроқ томоша қиласиз, "Барселона" ёки "Реал" деб сўрасангиз, "Барса" деб жавоб беришади.

- Бўлиши мумкин эмас. "Барселона" оғир дамларни бошидан ўтказяпти, "Реал" эса ЛаЛига етакчиси.

- "Барселона" ўйинларини "Реал"никидан кўпроқ кўришади. Масалан, "Мадрид" - "Осасуна" баҳсини 600 000 мухлис кўрди. "Гранада" - "Барса"ни эса 1 040 000" - деди "Барселона" собиқ ҳимоячиси.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca