ЖЧдаги гуруҳдошимиз Колумбия ўртоқлик учрашувида Коста-Рикани мағлуб этди

2 июн 2026, 08:25
АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионати арафасида Колумбия ва Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Ўйин Колумбиянинг Богота шаҳридаги "Эль Кампин" стадионида бўлиб ўтди. Унда мезбон футболчилар 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида колумбияликлар ҳимоячиси Давинсон Санчес вингер Луис Диаснинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. Орадан етти дақиқа ўтиб, вингер Диаснинг ўзи ҳам гол уриб, мезбонлар устунлигини мустаҳкамлади. Унга Хорхе Карраскаль ассистентлик қилди. 33-дақиқада коста-рикалик ярим ҳимоячи Андрей Сото битта жавоб тўпини киритди. 81-дақиқада эса ҳужумчи Луис Суарес ўйиннинг якуний ҳисобини ўрнатди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›