

Бу ҳақда “SBC News” хабар бермоқда.
Ташкилотнинг махсус ишчи гуруҳи турнирнинг барча 104 та ўйинини текшириб чиқди. Экспертлар букмекерлик ҳисоботлари ва ставкалар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, сўнг уларни мониторинг иштирокчиларидан олинган ахборотлар билан солиштиришди.
Ишчи гуруҳ таркибига УЕФА, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ, Осиё ва Африка футбол конфедерациялари, шунингдек, ФҚБ (ФБР), Интерпол, БМТ, Европа Кенгаши ва Sportradar вакиллари кирди.
Текширув якунларига кўра, ставкаларнинг ўйин натижаларига эҳтимолий таъсири билан боғлиқ бирорта ҳолат аниқланмади.



