UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  3 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  2 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  12 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  11 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  5

ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди" Янгиликлар

ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"

Эртага 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичига қуръа ташланади.

Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор мундиалда қатнашади. Шундай экан, ўзбек футболи оммасининг нигоҳи ушбу маросимга қаратилади. Биз эса қуръа олдидан собиқ футболчи Анвар Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Агар биз гуруҳдан чиқишни мақсад қилган бўлсак, осонроқ рақиблар тушгани маъқул бўларди. Агар биз ўз терма жамоамизни кучли рақиб терма жамоаларга қарши кўриш ва таққослаш ниятида бўлсак, ҳар бир қитъанинг энг номдор жамоаларига тушганимиз яхши бўларди.

Ростини айтсам, менга умуман фарқи йўқ — қайси терма жамоалар биз билан бир гуруҳдан ўрин олади. Аниқ биламанки, мен маза қилиб терма жамоамизга мухлислик қиламан.

Чунки аниқ билишимиз керак: ЖЧда осон рақиб бўлмайди. Ҳа, жамоалар сони кўпайди, лекин улар ҳам бизнинг терма жамоамиз каби саралашлардан ўтган.

Ишонаман, Жаҳон чемпионатида шов-шув қилишга қодир терма жамоамиз шаклланган — 2022 йилги Марокаш терма жамоаси каби. Қолаверса, омад ҳам керак бўлади", – дейди Анвар Ғофуров.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
04 дек 20:47:12
Жамшид Ярашов
Мазза қилиб марожни еб келмаса бўлди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика