

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+8. Беллингем ўйинга нуқта қўйди. У бир ўзи французлар ҳимоясининг ярмини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди.
90+6. Дембеле ҳисобни 4:5 кўринишига келтирди, аммо вақт деярли қолмади.
90. Учрашув асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
87. Сакаааа… Камбэк бўлмайди, инглизлар бешинчи голни урди.
85. Пенальти! Франция дарвозасига… Густо Спенсни йиқитди.
81. Франция терма жамоасининг хавфли ҳужуми охирига етмай қолди. Улар рақиб жарима майдончаси ичида пас ўйнаб, рақибни шошириб қўйди, аммо охирги зарба ноаниқ бўлди.
80. Англияда ўзгариш: Эзе ўрнига Беллингем майдонга тушди.
77. Франциянинг майдондаги устунлиги давом этмоқда, ҳисобда эса инглизлар олдинда.
75. Олиседа ажойиб имконият пайдо бўлди. У қанотдан узатилган тўпни чап оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагига йўллади, бироз ноаниқ.
66. Мбаппе! 3:4! Камбэк учун яна битта гол керак. Килиан ҳисобни максимал даражада қисқартирди.
64. Дембеле ҳисобни 3:4 кўринишига келтириши мумкин эди, аммо зарбасидан сўнг тўпни инглизлар посбони эгаллаб олди.
61. Олисе жарима майдончаси чизиғига яқин ҳудуддан хавфли зарба ижро этди, аммо бироз ноаниқ.
59. Меньян жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
54. Барколя Франциянинг иккинчи голини урмоқда. Тезланиш орқали рақибидан қочиб кетган Барколя ўйинга интригани қайтаряпти. 2:4!
52. Тўпурарлар пойгасида Мбаппе 9 та гол билан яққол пешқадамга айланиб олди, Месси 8 та гол билан иккинчи ўринда.
48. ГОООЛ! Килиан ҳисобни қисқартиряпти. 1:4! Олисенинг “кесувчи” узатмаси ва Мбаппедан аниқ зарба.
46. Иккинчи бўлим бошланди. Францияда тўртта ўзгариш: Дембеле, Барколя, Динь ва Упамеканолар баҳсга қўшилишди.
ТАНАФФУС!
45+1. Сакааааа… 4:0! Сака футбол ўйнашни хоҳламаётган Францияни жазолашда давом этмоқда.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
41. Франция учинчи голни ўтказганидан сўнг “сочилиб” кетди. На ҳужум ва на ҳимояда тартиб қолди. Инглизлар рақибнинг “кўча футболи”дан фойдаланиб, ҳисобни янада йирик кўринишга келтириши мумкин.
37. Очиқ футбол гувоҳига айланяпмиз. Англия ва Франция кетма-кет қарши ҳужумлар ташкил этишди, аммо инглизлар сифатлироқ ўйнашди ва ҳисоб 3:0 кўринишига келди.
33. Рэшфорд тўпни рақиб оёғи остидан ўтказиб, суперзарбани ижро этди, аммо Меньян Голливуд саҳналарига мос голни йўққа чиқарди.
30. Фрацияликлар тўпга кўпроқ эгалик қилишга уринишяпти, аммо ҳужумдаги тезкор футболчила гол уришга ҳаракат қилиб, тўпни тез олдириб қўйишмоқда.
23. Томоқни ҳўллаб олиш учун танаффус.
18. 2:0! 2:0! 2:0! Саканинг ўта хавфли зарбасидан сўнг бурчак тўпи белгиланди. Бурчак тўпини Райс амалга оширди ва Конса боши билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
14. Мбаппе жарима майдончасига ёриб кирди, аммо узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
11. ГОООЛ! Сака ҳисобни 2:0 кўринишига келтирганди, аммо ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигни кўрсатди.
11. Шеркининг хавфли зарбаси Хендерсон томонидан бартараф этилди.
9. Англия аввалги ўйинлар каби биринчи рақам бўлиб ўйнаяпти, Франция эса қарши ҳужумларга таянмоқда.
7. Рэшфорднинг ўта хавфли зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.
3. ГОООЛ! Деклан Райс узоқ масофадан Меньян дарвозасини ишғол қилди.
1. Учрашув бошланди. Бугун таркиблар кутилганидек эмас, чунки иккала жамоа ҳам мундиалга камида финал учун келган эди. Мураббийлар таркибда ўзгаришлар амалга оширишган ва бу Англияга яққол кўзга ташланмоқда.
Франция - Англия 4:6
Голлар: Мбаппе 48, Барколя 54, Мбаппе 66, Дембеле 90+6 - Райс 3, Конса 18, Сака 37, Сака 45+1, Сака 87, Беллингем 90+8.
Франция: Меньян, Гюсто (Кунде 90+1), Конате (Упамекано 46), Лакруа, Эрнандес (Динь 46), Шерки (Дембеле 46), Рабьо, Дуэ (Барколя 46), Заир-Эмери, Олисе, Мбаппе.
Англия: Хендерсон, Куанса (Жеймс 83), Конса Спенс, Гехи (Чалоба 90+3), Роджерс, Райс, Эзе (Беллингем 79), Сака, Рэшфорд (Уоткинс 46), Тони (Андерсон 79).



