Жавод Некунам Эрон термаси мураббийлар штабида иш бошлади

Narzulla Saydullayev
30 сен 2016
Эрон терма жамоаси сардори Жавод Некунам футболчилик фаолияти якунлагани ҳақида хабар бергандик.

Жавод Некунам Эрон терма жамоаси сафида 151та ўйин ўтказган (Эрон терма жамоаси рекордчиси) ва 39та гол урган. У 2006-2012 йилларда Испаниянинг "Осасуна" клубида фаолият олиб борган.

Фаолияти давомида Некунам Эрон терма жамоаси сафида икки марта Жаҳон чемпионатида ва тўрт марта Осиё кубогида иштирок этган.

Некунам айни пайтда Карлос Кейруш бошчилигидаги Эрон терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда. У ёрдамчи мураббий сифатида ишламоқда.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia