Жасур Ҳасанов "Динамо" билан шартнома имзолади
26 янв 2021 14:42
Янгиликлар
Жасур Ҳасанов "Динамо" билан шартнома имзолади
Бу ҳақда самарқандликлар матбуот хизмати хабар тарқатди.
"Про лига янги мавсуми олдидан қизғин тайёргарлик кўраётган "Динамо" клуби сафига яна бир футболчи келиб қўшилди.
Ўтган мавсумни Суперлигада "Бухоро" сафида ўтказган Жасур Ҳасанов 2021 йилги мавсумда "Динамо" сафида тўп сурадиган бўлди. 31 ёшли яримҳимоячи Самарқанд жамоаси билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади.
Маълумот учун, Жасур Ҳасанов фаолияти давомида "Бухоро", "Локомотив", "Нефтчи" клублари шарафини ҳимоя қилган", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 2020 йилги мавсумида 18 та ўйин ўтказган Ҳасанов 1 та гол урган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар