


"Металлург" клуби ўз майдонида ҳар қандай рақиб билан ҳужумкор ўйин кўрсатишини олдиндан билардик. Давралар оралиғида шунга яраша етарлича тайёргарлик олиб бордик. Мураббийларимиз берган кўрсатмаларни аниқ бажарганимиз ҳамда басҳдаги биринчи голни биз урганимиз туфайли қийин бўлса-да, ғалабага эриша олдик.
Танаффусдан кейинги стартни ғалаба билан бошлашни ният қилгандик, бунга эришганимиздан хурсандман. "Металлург" жамоасига кейинги учрашувларда омад тилаб қоламан", – деди Жасур Азимов.
Фурқат Пўлатов ёзиб олди.



