UZ

Сўнгги янгиликлар

22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  69 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  51 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11

Жасур Абдураимов: “Футболчилар бугун ирода кўрсатишди” Янгиликлар

Жасур Абдураимов: “Футболчилар бугун ирода кўрсатишди”

Жасур Абдураимов Тожикстонга қарши ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида унинг шогирдлари ўйинда ирода кўрсатганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Манама. Баҳрайн.

"Khalifa Sport City" Stadium.

Ўйиндан кейинги матбуот анжумани.


“Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушмади. Аммо, иккинчи бўлимда футболчилар қандай ҳаркат қилиш кераклигини ҳис қилишди ва якунда биз ғалаба қозондик. Бугун Тожикистон ҳимоявий, позицион ҳужумларга эътибор берган ҳолда, яхши тактика намойиш этишди. Биз эса, асосан ҳужумда ўйнадик. Ўйинда ҳисобда ортда қолаётганига қарамай, ирода кўрсатганлари учун футболчиларга раҳмат айтишим лозим. Бугунги ўйинда, ўйин давомида яхшироқ ва кучлироқ бўлган жамоа ғалаба қозонди”.

“Бу гуруҳ турнирдаги энг кучли гуруҳлардан бири. Аввал ҳам шу ҳақда айтган эдим, ҳозир ҳам айтишим мумкинки, бу гуруҳдаги барча ўйинлар жуда қизиқарли ўтади.  Кейинги ўйин Австралияга қарши ва бу ўйинга ҳам бугунгидек яхши тайёргарлик кўрамиз. Биз рақибга қараб тактика танлаймиз ва рақиб услубидан келиб чиқиб ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ўзини кучли деб ҳисоблайдиган ҳар қандай жамоа ҳар қандай рақибга қарши турли хил тактиларни синашга тайёр туриши ва уларга қарши турли услубларда ўйнай олиши керак”, - деди Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи.

Виталий Левченко (Тожикистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи):

“Биз учун жуда омадсиз ўйин. Биз учун муҳими, бугунги ўйинни унутиб, кейинги ўйинларга бундан яхшироқ тайёргарлик кўришимиз керак. Ўйиннинг биринчи қисмида яхши ўйнадик, аммо кейинроқ, Ўзбекистон устунликни ўз қўлига олди ва ўйинда ғалабага эришди. Бугунги ғалаба билан бизнинг рақибимизни табриклайман”.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика