

Унда Жанубий Корея ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Бюн Сон Хван ҳам қатнашди ва қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.


- Саралаш босқичидаги иштирок ҳақида
- Аввало, меҳмондўстлик учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирамиз. Бизни жуда ҳам яхши кутиб олишди. Бу босқичда жамоамиз билан энг яхши ўйинларимизни кўрсатамиз, деб ўйлайман.

- Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида
- Ўзбекистон тактик жиҳатдан кучли жамоа. Биз бу жамоани ўргандик. Жамоада яхши футболчилар бор. Мазкур босқичда бизни асосий рақибимиз ҳам айнан Ўзбекистон ҳисобланади.

- Жамоа бу босқичгача қандай йиғинлар ўтказгани ҳақида
- Биз асосий эътиборимизни Осиё кубогига қаратилгандик. Етарлича тайёрландик, деб ўйлайман. Саралаш босқичидан кейин Осиё кубоги финал босқичи учрашувларига тайёргарликни давом эттирамиз, деган умиддаман.



