UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  4 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  26 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  7 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2 10:18Превью. Мусобақа етакчиси чемпионат аутсайдерига қарши баҳсида ким ғолиб бўлади?  5 09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  2 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  13 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  9 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  14 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  12 07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  13

Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов ОАВ вакилларига интервью берди.

"Рақибларни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, қуръа ташланган пайтда шу ўйинларни кўпроқ кутгандик, биз ҳам, мухлислар ҳам. Худо хоҳласа, шу кунлар келди. Ҳамма яхши кайфиятда ва болалар бирма-бир етиб келишяпти. Йигитлар олдинги йиғиндан кўра яхшироқ формада, чунки аксарият футболчилар клублари сафида ўйинларда қатнашмоқда. Ҳамма болалар тайёр деб айта оламан. БАА билан ўйинда кўпроқ Бразилияга қарши ўйнаймиз десак ҳам бўлади. Чунки уларда аслида бразилиялик, аммо маҳаллийлаштирилган футболчилар тўп тепишмоқда.

Эрон терма жамоасини кучсиз деб айтолмайман, лекин улар бизни қаттиқ ҳурмат қилади, биз уларни бунга мажбур қилдик деб айтоламан. Худо хоҳласа, Эрон билан баҳсда чиройли ўйин кўрсатиб, уйимизда 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 

Терма жамоа бош мураббийи билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас. Буни олдиндан билардик. Баъзида сал мазаси бўлмай туради. Футболчилар бу каби ҳолатларга тайёр, чунки 3 йилдан бери бирга ишладик. У биздан нимани хоҳлашини жуда яхши биламиз. Ўйлашимча, ҳозирги вақтда терма жамоада Сречко Катанец бўлмаса-да, у биздан нимани талаб қилишини тушуниб ўйнаймиз. Болалар буни автоматик равишда амалга оширади. Терма жамоага кимнидир олиб келиш керак дейилса, бунга қаршилик қиламан. Биз олдин гол уролмаган ва ютолмаган термаларга қарши муносаб ўйнаб, керакли натижага эришиб келмоқдамиз деб ўйлайман. Катанец олдимизда бўлмаса-да, у биз билан доимий алоқада", – деди Машарипов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи 3-тури доирасида Эронга қарши баҳс олиб боради. Беллашув 10 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида 19:00 да бошланади.

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади"

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика