UZ

Сўнгги янгиликлар

01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  0 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  55 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38

Жалолиддин Машарипов: "Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз" Янгиликлар

Жалолиддин Машарипов: "Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов Championat.asia сайтига интервью берди.

Сайтимиз вакиллари Машарипов билан бўлиб ўтган савол-жавоблар мобайнида Гонконгдаги майдон ҳолати, Катанецнинг йўқлиги, Эрон билан тўқнашув, футболчининг "Истиқлол"даги муаммолари хусусида сўрадилар. 

- Эртанги муҳим ўйин олдидан фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Гонконг билан биринчи ўйинимизни ижобий ўтказиб олдик. Ўша ўйинда бизда кўп имкониятлар бўлди, аммо унумли фойдалана олмадик. Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўймоқчимиз ва бу орқали мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз. Йигитлар ўйинга шай ҳолатда туришибди.

- Гонконгдаги майдон ҳақида кўп гапирилди. Ўша ерда ўйнаган футболчи сифатида нима дея оласиз? 

- Бундан ҳам ёмон майдонларда тўп тепганмиз. Майдонни айтиб ўтиб кетсак бўлади, аммо ўйлаб қарасак, ундан-да ёмон майдонларда ўйнаб катта бўлганмиз. Майдоннинг ҳолатига қарамай, ғалаба қозондик, бундан хурсандмиз. Дуранг ёки мағлубият хаёлимизга ҳам келмаганди. Ўйиндан олдинги машғулотимизни ўша стадионда ўтказгандик. Биз кичик майдонда тўп тепишимизни билгандик. Биламиз, Гонконг ва бошқа терма жамоалар биздан чўчийди.

- Эртага Катанецнинг бўлмаслиги футболчиларга қанчалик таъсир қилади? 

- Ҳамма футболчилар – профессионал. Йигитлар билан учрашувга жиддий ёндашиш кераклигини келишиб олдик. Эртага мухлислар кўз олдида мураббий йўқлигини билдирмаслигимиз ва уларга яхши кайфият улашишимиз керак.

- "Истиқлол"даги муаммоларингиз бартараф этилдими?

- "Истиқлол"даги фаолиятимда муаммо йўқ. Бир кун машғулотда иштирок этмадим, чунки дам олиш куни сўрагандим. Турли хабарлар тарқалди, аммо ҳеч қандай муаммо бўлмади, ҳаммаси жойида.

- Гонконгни ютсак, автоматик равишда кейинги босқичга чиқамиз. Фақат биринчи ўрин масаласи ҳозирча ҳал этилмай қолади. Эрон чемпионатида ўйнаётган футболчи сифатида Эрон МТЖни сафарда мағлуб этиш қанчалик ҳақиқатга яқин деб ўйлайсиз?

- "Истиқлол"даги терма жамоа вакиллари билан суҳбатлашганимда, улар Ўзбекистонни кучли дея таъкидлашди. Сал аввал айтганимдек, Ўзбекистон терма жамоасидан ҳамма қўрқади. Бугунги кунда ҳар бир терма жамоа билан қўрқмасдан, бемалол ўйнай оламиз. Биздан кўпчилик чўчийди. Пенальтилар устида астойдил ишласак бўлгани.

Жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи "E" гуруҳи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Гонконг учрашуви эртага 19:30 да бошланади. Учрашувга "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика