Жаҳонгир Усмонов: "Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижамизни янгилашни мақсад қилганмиз"

Абдулвосит Бектемиров
27 май 2024, 07:45
Самарқандда ўтказилган ФИФА футзал Жаҳон чемпионати-2024 мусобақасига қуръа ташлаш маросимидан сўнг ЎФА қошидаги Футзални ривожлантириш қўмитаси раҳбари Жаҳонгир Усмонов қуръа ҳақида фикрлари билан бўлишди

- ФИФА Ўзбекистонга бундай катта мусобақани биринчи маротаба ишониб топширди. Жаҳон чемпионатидек мусобақани ўтказиш ўзбек спортига қанчалик фойда келтирадими?

- Футзал бўйича мундиалга мезбонлик қилаётганимиз бизга катта фойда. Ўзбекистоннинг бор имкониятларини бутун дунёга кўрсатиш учун яхши имконият. Мусобақани аъло даражада ўтказсак, бошқа спорт турларидаги катта мусобақал ҳам ишониб топширилиши мумкин бўлади.

- Ўзбекистон футзал терма жамоасининг олдига қандай вазифа қўйилди?

- Ўз олдимизга энг катта вазифа қўйганмиз. Кетма-кет учинчи Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқдамиз. Сўнги мундиалда тарихимиздаги энг яхши натижага эришдик, яъни гуруҳдан чиқдик ва плей-офф босқичида иштирок этдик. Энди эса, ушбу натижани янада яхшилаш вақти келди. Янги тарих яратиш учун барча имкониятларимиз бор.

- Гуруҳимиздаги рақибларимиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Ўртача гуруҳдан жой олдик, лекин осон рақиблар йўқ.



Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia