

Қозон клуби "Динамо" клуби билан битимнинг барча тафсилотларини келишиб олди. 22 ёшли футболчи аллақачон янги жамоа билан машғулот ўтказмоқда ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Трансфер ҳақида тез орада расман эълон қилинади.
"Рубин" Ўрозовни ижарага олиш учун 100 минг евро тўлайди. Шартномада 700 минг еврога сотиб олиш банди мавжуд бўлиб, агар ҳимоячи жорий мавсумда жамоанинг расмий ўйинларининг камида ярмида иштирок этса, бу мажбурий бўлади.
Ўрозовнинг Қозондаги маоши бир мавсумда 450 минг еврони ташкил этади. Футболчи “Динамо"да ойига саккиз минг долларга яқин маош оларди (йилига тахминан 96 минг доллар).



