UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  1 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   0 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  8 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  5 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  9

Жаҳон чемпионига айланган Бразилия футзалчилари қандай фикрда? Янгиликлар

Жаҳон чемпионига айланган Бразилия футзалчилари қандай фикрда?

Футзал бўйича ЖЧ финалидан ўрин олган Бразилия – Аргентина (2:1) учрашувидан кейин бразилиялик футзалчилар Марсеньо ва Марлон фикрларини билдириб ўтди.

"Менимча, бугун футзал тарихидаги муҳим учрашувлардан бирига гувоҳ бўлдик. Икки жамоа финалга яхши тайёргарлик кўрганди. Биз бугун ажойиб ўйин намойиш этдик ва иккита гол фарқи билан ҳисобда олдинда бордик. 

Аргентина кўп ҳужум қилишга ҳаракат қилди, аммо биз тўғри ҳимояландик ва ғалабани сақлаб қолдик. Бразилия – янги жаҳон чемпиони. Мусобақага тайёргарлик ва мусобақа давомида кўп қийинчиликларга дуч келдик, аммо буларнинг барчаси ортда қолди. Биз чемпионмиз", – деди Марсеньо.



"Барча табриклар учун раҳмат. Бугунги финал ҳаётимиздаги энг муҳим ўйин бўлди. Бугун қитъадаги энг асосий рақибимизга қарши ўйнадик. Ўйин курашларга бой ўтди, лекин шунга қарамай, якунда биз ғалаба қозона олдик. 

Бу сафарги Жаҳон чемпионати биз учун омадли бўлди дея оламан. Қийинчиликлар ҳам бўлди, албатта. Биз бу мундиалга уч йил давомида тайёргарлик кўргандик. Йиллар давомидаги меҳнатимиз бугун ўз самарасини берди", – дея фикр билдирди Марлон.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика