UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  1 07:20Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Жалолиддиновдан иккита, Абдихолиқовдан битта ассист  0 01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  24 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  7 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  6 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  4 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  108 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1

Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир келажакка қараётганимимз йўқ, барча эътиборимиз олий лигада қолишга қаратилган" Янгиликлар

Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир келажакка қараётганимимз йўқ, барча эътиборимиз олий лигада қолишга қаратилган"

"Сўғдиёна" - "Обод" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Жаъфар Ирисметов ўз фикрларини билдирди.
"Сўғдиёна"ни ғалаба билан табриклайман. Бизга очколар жуда муҳим эди, аммо мағлуб бўлдик. Учрашувда биз ҳам, рақиб ҳам ютиши мумкин эди. Мезбонларда хавфли вазиятлар кўплаб бўлди ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб мағлуб бўлдик. Бугунги баҳсни унутиб кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз.

Ҳужумчиларимиз гол ура олишмади, ярим ҳимоячилар уларга тўп етказиб беришмади, ҳимоячилар эса рақиб гол уришига халал бера олишмади. Шу боис қайси чизиқ кучлироқ ўйнаганини ҳозир айта олмайман.

Ҳозир келажакка қараётганимимз йўқ, барча эътиборимиз олий лигада қолишга қаратилган. Мана шу ёшлар билан бирга вазифани уддалашга уринамиз", - дейди Жаъфар Ирисметов.

"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика