UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  95 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  10 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  10 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  5 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

Иван Йосович: “Қўқон-1912” билан юқори натижаларга эришишимга ишонаман” Янгиликлар

Иван Йосович: “Қўқон-1912” билан юқори натижаларга эришишимга ишонаман”

Бундан олдинги йилларда “Қўқон-1912” жамоасида кўплаб хорижлик футболчилар тўп тепганидан хабарингиз бор. Дарко Гожкович, Марко Милич, Игорь Голбан...

Ушбу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Бу футболчиларнинг айримлари ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган бўлсалар, баъзилари клубда узоқ қолишмади. Янги мавсумга тараддуд жараёнида клуб сербиялик Иван Йосович билан шартнома имзолади. Бошланажак Суперлига баҳслари олдидан футболчининг фикрларига қулоқ тутдик.

- Иван, маълумотларга қараганда “Явор”да ўзбекистонлик Ҳусниддин Ғофуров билан бирга тўп тепган экансиз. Демак, қайсидир маънода юртимизга келишингиздан олдин улар билан суҳбатлашгансиз. Умуман олганда “Қўқон-1912” сизни нимас билан ўзига жалб қилди?

- Менга таклиф билан чиқишганида ортиқча ўйлашга шубҳам йўқ эди. Ўзбекистонда кўплаб сербиялик дўстларим бор. Йован Жокич, Драган Черан, Владимир Бубанья ва бошқалар. Ҳусниддин менинг дўстим. У билан уч йил бирга ўйнаганман. Улар менга ушбу жамоа ҳақида кўплаб ёқимли сўзларни айтишди. Шу боис ўйламасдан бу ерга келишга қарор қилдим. Яна бир дўстим Филип Раевац 3 йил олдин Қўқонда тўп тепганидан хабардорман.

- Янги шароит ва бошқача иқлимга, маҳаллий таомларга, шунингдек жамоага мослашиб олдингизми?

- Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Мени яхши кутиб олишди. Жамоамга юқори натижаларга эришишда ёрдам бермоқчиман. Чемпионат бошланишини ҳаммамиз кутмоқдамиз.



- Сиздан олдин жамоада тўп тепган хорижлик футболчилар ўзларидан ижобий таасурот қолдира олишган. Сиздан ҳам маҳаллий ишқибозлар улардан кам бўлмаган ўйин ва натижани кутишлари аниқ...

- Уларни хурсанд қилиш учун бор кучимни ишга соламан. Жамоамиз билан яхши натижалар кўрсата олишимизга ишонаман.

- Айнан қайси ўринлар учун курашмоқчисизлар?

- Мен бир ойдан бери жамоа билан машғулотларда қатнашмоқдаман. Ўйиндан, ўйинга ғалабага бўлган иштиёқ ошиб бормоқда. Умид қиламанки, мавсум якунида биз юқори ўринлардан бирини эгаллаймиз. Чунки, мухлислар бунга ҳақлидирлар.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика