UZ

Сўнгги янгиликлар

02:37Франция. "Ланс" сафарда "Реймс"ни мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  12 02:02Туркия чемпионати. "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев захирадан майдонга тушди  1 01:11Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг 125 йиллик юбилейи ҳақида: "Клубдан-да юқорироқ"  0 00:33Расман: Руд ван Нистелрой - "Лестер" бош мураббийи!  1 00:07"Ланс" арманистонлик ҳимоячини трансфер қилмоқчи  2 23:51Франция. "Реймс" - "Ланс". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  5 23:08Йилнинг энг яхшиларини ким аниқлайди?  0 22:47Пеп Гвардиола: "Тезда қайтамиз, кўнглим сезяпти"  8 22:22Де Брюйне ёзда "Сити"дан кетади, унга бир талай харидорлар бор  4 21:44Саудия Арабистони. "Ал Насср"дан ишончли ғалаба, Роналдудан дубль!  49 21:13Туркия. Турғунбоев "Антальяспор" - "Сивасспор" баҳсини захирада бошлайди  0 20:47Ортиқхўжаев истаган "Пахтакор" шуми?  13 20:21"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши футболчиси ким бўлади?  45 20:11"Энг зўр-2024". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  8 19:57Родриго муддатидан аввал майдонга қайтади  0

Иван Ракитичнинг Голливудча ҳикояси Янгиликлар

Иван Ракитичнинг Голливудча ҳикояси

"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич турмуш ўртоғи Ракель Маури билан қандай танишгани ҳақидаги қизиқарли ҳикояни айтиб берди.

Воқеа 2011 йилда содир бўлган. Ўшанда 21 ёшда эдим. Самолётимиз Испанияга тунги 10ларда қўнди. Сўнгги тўрт йилни Германиядаги "Шальке"да ўтказди ва кейинги тонг "Севилья" мен билан шартнома имзолашни режалаштирган эди. Мен қилишим керак бўлган ягона иш - тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳужжатларга қўл қўйиш эди.

Акам Деян мен билан бирга келганди. Меҳмонхонага бориб, клуб вакиллари билан тушлик қилдик. Тушликдан сўнг қандайдир сабаб туфайли асабийлашдим. Бу кеча ухлай олмаслигимни тушунардим. Шу сабабли акамга ичишни таклиф қилдим: "Юринг, ичамиз, кейин эса ухлаймиз".

Бу сўзларим ҳаётимни ўзгартириб юборди.

Чунки меҳмонхона барида ишлайдиган аёл... Вау. Бу ҳаммаси секинлаштирилган кадрда содир бўладиган фильмнинг бир қисмига ўхшарди. У жуда гўзал эди.

Ўзимга шундай дедим: "Окей, Севилья. Вау. Бу жой менга ёқди".

Аммо "Hola" сўзидан бошқа унга ҳеч нарса дея олмасдим, чунки испан тилини билмасдим. Мен немис, инглиз, итальян, француз ва серб-хорват тилларида гаплаша олардим. Аммо испанчада эмас.

Шу сабабли биз акам билан унинг телефони бошқа Европа клубининг қўнғироқларидан "портлаб" кетмагунча бар олдида суҳбатлашиб ўтирдик. Улар Севильяда эканлигимизни билишарди ва бизга самолёт юборишни таклиф қилишди.

"Севилья" билан расмий келишув йўқ эди. Испанияга кўчиб ўтиш мен учун катта қадам ва балки, таваккал ҳам бўлган. Янги мамлакат, янги тил. Ҳеч кимни танимасдим.

Акам сўради: "Нима қилмоқчисан?"

Мен эса шундай жавоб бердим: "Ммм..."Севилья" президентига "ҳа" деб қўйдим. Сўзларим ҳар қандай имзодан муҳимроқ".

У жавоб қайтарди: "Яхши, унга шундай деб қўяман".

Кейин бар томонни кўрсатиб, шундай дедим: "Официант қизни кўряпсизми? "Севилья"да ўйнаб, ўша қизга уйланмоқчиман".

Акам менга қараб кулиб қўйди: "Окей, нима десанг шу". У мени ҳазиллашяпти деб ўйлади.

Официант қиз олдимизга келиб, ичимликни ичиб бўлганимизни сўради.

"Биласизми, мен ҳозир ҳам бироз асабийлашяпман. Ухлай олмасам керак, келинг яна бир стакандан оламиз" - дедим акамга.

Кейинги кун "Севилья" билан шартнома имзоладим ва уй топгунимча, бу меҳмонхонада 3 ой яшадим. Ҳар тонг барга тушиб, гўзал официант қизни кўриш учун қаҳва ва апельсинли "Фанта" олардим.

Мен фақат унинг исми Ракель эканлигини билганман. У инглизча гаплаша олмасди, мен эса испанча. Ҳар куни шундай...

"Buenos días, Raquel. Un café y un Fanta naranja".

Буни қандай тушунтиришни билмайман. Баъзида кимнидир учратасиз ва сизда ғалати туйғулар пайдо бўлади. Ҳар сафар уни кўрганимда, ичимда бомба портлаётгандек бўларди. Ҳафталар ўтди, мен аста-секин испанчада баъзи бир сўзларни ўргана бошладим. Гапириш қийин бўлганида, нима демоқчи эканлигимни қўл ҳаракатлари билан тушунтиришга уринардим.

У куларди ва шундай ўйлаган бўлса керак: "Мен... Жейн, сен... Тарзан".


Жуда кўп қаҳва ичардим. Бу жуда ғалати эди.

20 ёки 30 марта уни учрашувга таклиф қилганман.

У ҳеч қачон "йўқ" демаган, бироқ доим ишлаши ва кейин ухлаши кераклигини айтиб, баҳона қиларди. Уч ойдан сўнг ўз уйимга кўчиб ўтдим. Ғамгин эдим. Ҳаммаси тугаганга ўхшади. Аммо таслим бўлмадим. Мен барибир шаҳарга бориб, шу бардан қаҳва олишда давом этдим.

У ишламаганида, ўйламасдан бошқа жойга йўл олардим. Официант қиз ишда бўлганда эса - бахтиёр инсонга айланардим.

Вақт ўтиши билан испанчани анча ўрганиб олдим. Биз кўпроқ суҳбатлашардик. Мен ўзимни испан ТВни кўришга ва маҳаллий радиони эшитишга мажбур қилардим. Менимча, мен омадли одамман. Қайси сабаб билан билмадим, бироқ болқонликларда тил ўрганиш бўйича иқтидор бор.

Бир куни Ракель нега мен билан учрашувга бормаётганини тушунтирди: "Сен футболчисан. Кейинги йил бошқа мамлакатга кўчиб кетишинг мумкин. Кечир, аммо йўқ".

Бу қиз мен билан кечки овқатни бирга тановул қилиши учун "Севилья" асосий таркибидан жой олмоқчи эдим. Ушбу вазифани уддалаш учун етти ой кетди. Мен 27 январь куни клубга келган бўлсам, 20 августда қуйидаги сўзлар ёзилган СМС олдим: "У синглиси билан барда ичимлик ичяпти! Ишлагани йўқ!"

Қаранг, ўшанда шаҳардаги деярли ҳамма менинг ҳикоямни биларди. Демак, кимдир барда бўлган ва менга смс юборган. Манбани ким эканлигини айтмайман.

Дўстимга қўнғироқ қилдим ва биргаликда тўғри меҳмонхонага бордик. Ракелнинг ёнига ўтирдим ва шундай дедим: "Сен ишламаяпсан. Ниҳоят мен билан кечки овқатни бирга тановул қилиш учун вақтинг бор".

У ҳайрон бўлди. Ракель нима қилишни билмаётганини айтди...

"Йўқ, мен кетмайман. Сен синглинг билан ўтирганингни биламан, аммо бугун бошлашимиз керак. Кетдик".

Шундай қилиб, барни бирга тарк этдик.


Кейинги кун бирга тушлик қилдик ва ўшандан бери биргамиз. Олти йил. Бизнинг икки ажойиб қизимиз бор. Бу мен бажарган ҳаётимдаги энг қийин иш эди. Бу Чемпионлар лигасида ғолиб бўлишдан қийинроқ ва иккиси учун ҳам бир хил вақт кетди.

Унинг оиласи билан илк маротаба танишганимда қизиқ воқеа юз берган. Ўшанда испанчада ишонч билан гапирадиган бўлгандим. Аммо катта оилага тушиб қолсанг... Улар жуда тез ва Севилья акценти билан гапиришар эди.

Унинг отаси мен билан ҳазиллашишга уринди, аммо у нима деяётганини тушунмадим ва жин урсин деб қўйдим. Мен шунчаки уни тушунгандек кўриниб, кулиб қўйдим.

Менимча, Севилья аҳолисининг феъли ўзгача. Очиқ кўнгил. Қизиқ, аммо аёлимни футбол умуман қизиқтирмасди. Шу сабабли уларнинг ҳаётида футбол катта ўрин эгаллмаса керак деб ўйладим. Бироқ улар "Севилья"нинг ашаддий мухлислари экан. Хотинимнинг бувавси уни учратганимда вафот этган экан. Аммо Ракелнинг отаси менга унинг касалхонадаги сўнгги кунлари ҳақида айтиб берди. Ҳамширалар унинг кийимини ечмоқчи бўлганида, у соатини бермаган экан.

Бу "севильячилар"нинг ўзгача соати эди.

У шундай деган: "Йўқ, соат менда қолади. Охиригача. Агар кетсам, клуб билан бирга кетаман..."

Футбочилар одамларнинг ҳаётига қанчалик кириб борганини тушунишмаса керак. Интервьюларда биздан доимо мураббийлар, тактик ва машғулотлар ҳақида сўрашади, лекин майдондан ташқаридагилар ҳақида қизиқишмайди. Бу мен учун катта аҳамиятга эга. Олти йил давомида Швейцария, Германия ва Испанияда яшадим. "Базель" ва "Шальке"да ўйнадим, бироқ менга нимадир етишмаётгандек туюларди.

Хотинимни учратганимда, ҳаётимда маъно пайдо бўлди ва шундан сўнг фаолиятим янги даражага чиқди. "Севилья"да бир неча ажойиб мавсумларни ўтказдим. 2013 йилда Диего Марадонадан сўнг биринчи легионер-сардорга айландим. Бу катта шараф эди, айниқса бу клуб Ракелнинг буваси учун қанчалик муҳимлигини ўйлаганимда.


Бу онлардан ва бу ҳикоядан фахрланаман. Ота-онам Хорватиядан, аммо Босния урушидан олдин Швейцарияга кўчиб кетишган. Улар хавфни ҳис қилишган. Мен Швейцарияда Роберт Просинечкига мухлислик қилиб катта бўлганман. У менинг хорват миллатим қаҳрамони эди. Болалигимда у "Реал", "Барселона" ва "Севилья"да ўйнашга улгурган. Швейцариядаги дўстларим билан нормал ҳаёт ўтказиш бахтига эга бўлганман. Уруш менга таъсир қилмаган. Аммо узоқ вақт оилам Хорватияга қайта олмаган. Адашмаётган бўлсам, 7 ёшимда илк маротаба ватанимизга қайтдик. Бувам ва бувимни кўриш учун. Швейцариядаги мактабда ўқиганим ва маҳаллий болалар билан ўйнаганим учун Хорватияни фақат Просинечки ва миллий терма жамоа деб тушунардим.


Онам бир ажойиб воқеани сўзлаб беришни яхши кўрардилар. Мактабга боришни бошлаганимда, учинчи ёки тўртинчи кундан сўнг, уйга келиб, шундай деган эканман: "Ойижон, бошқа у ерга боришни истамайман. Мен шунчаки ўйнашни хоҳлайман. Неча йил бу ишни қилишим керак?"

"Тўққиз йил" - деди онам.

"Тўққиз йил? Яхши, фақат тўққиз йил бораман. Бир кун ҳам ошиб кетмайди".

Ҳаммаси шундай бўлган. 17 ёшимда "Базель"да ўйнай бошладим.


Орзуим битта эди. Мен Роберт Просинечки бўлишни ва Испанияда ўйнашни хоҳлаганман. "Севилья" сардори бўлишни ҳам.

2014 йилда "Барса" мени харид қилмоқчи эди, бу ғалати тажриба бўлган, чунки хотинимнинг оиласи "Севилья"да қолишимни истаган. Ўша вақтда футболчининг фаолиятида йирик клубга ўтиш учун фақат битта имконият бўлишини тушунганман. Шу сабабли улар қароримни қўллаб-қувватлашган. Бу биз учун жуда қийин қарор эди - биринчи кўринишдан кўра оғирроқ. "Севилья"дагилар "Барса" тўлайдиган пулга рози эканлигинини айтишган. Жамоани яхши нотада тарк этаётганимдан хурсанд эдим. Чунки ҳаётим "Севилья"да ўзгарган.

Хотинимнинг отаси айтган сўзлари ҳозир ҳам ёдимда: "Омад, лекин "Севилья"га қарши ўйнаганингизда... Хафа бўлиш йўқ".

"Барселона"да ўйнаш - ҳар бир болакайнинг орзуси. Таништиришга борганимни ва кийиниш хонасига кирганимни эслайман. Шкафимда мени кутаётган бутсаларим бор эди. Этим жимирлаб кетди. Бу шунчаки бутса эмас, каталонча бутсам - деб ўйладим.

Футболчи учрашув ва совринлар ютишни истайди. Аммо бу клубнинг бир қисми бўлиш - ўзгача нарса. Бошқа клубларни ҳурмат қиламан, аммо "Барселона"да бутун дунёдаги мухлислар билан ўзгача алоқа бор.

Мен буюк футболчилар билан бирга ўйнаш шарафига эга бўлганман. Масалан, Месси. Бутун дунё унинг иқтидоридан хабардор. Аммо у машғулотларда бажараётган ишларини тасаввур қилиш учун, Мессининг ўйинлардаги ҳаракатини 20 ёки 50 кўпайтиринг. Мен футбол жиннисиман. Ҳар куни Лионель билан бирга тўп тепишдан мамнунман. Аммо фақат у билан эмас: Жамоада неймар ва Хави бор эди, ҳозир эса - Суарес, Иньеста ва Пике бор. Биз бир ритмда ҳаракат қилишга уринамиз - бу катта машинани эслатиб юборади. Тугмачани боссанг - ичкаридаги барча деталлар ўз ишини бажара бошлайди. "Барселона"ни телевизорда кўриш ва жамоада ўйнаш умуман бошқа нарса.

Ҳар куни футбол ўйнаш - мен учун роҳат. 10 йил олдин Швейцарияни тарк этдим ва чет элда орзуим сари интилдим. Омадим келди, ҳозир "Барселона"даман. Узоқ йиллар давомида клуб шарафини ҳимоя қилишни истайман.

Барселонага келганимда кўпчилик испанчани билишимдан ҳайрон қолишган. Бу менга тезроқ кўникиб кетиш учун ёрдам берган. Хотинимга раҳмат айтмоқчиман. У туфайли Тарзандан "Севилья" сардори ва "Барселона" сафида чемпионга айландим.

Катта қизимиз 4 ёшда. У футбол Барселона аҳолиси учун қанчалик муҳим эканлигини тушуна бошламоқда. Ҳозир биз футбол унинг ҳаётига айланадими ёки онаси каби бефарқ бўлишига қизиқяпмиз. Айни дамда у ўртада.


Агар уйда футбол кўрсам ва бошқаси гол урса, қизим ғазаблана бошлайди. "Йўўўўқ! Сиз гол уришингиз керак" - дейди у. Месси ёки Суарес уришининг аҳамияти йўқ. Йўқ, бу етарли эмас. Дадаси гол уриши керак. Бунинг учун бор кучимни ишга соляпман. Балки, бу ҳақда Лео билан гаплашиб кўрарман.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика