UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди" Янгиликлар

Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"

Қирғизистон терма жамоаси жойлашган меҳмонхона шундоққина уйимни олдида экан.

 Кечки сайр баҳонасида Жоэль Кожо билан суҳбатлашиш истаги пайдо бўлди. Терма жамоа маъмури Нурсултон мени тезда Кожо билан боғлаб берди, интервьюга келишдик, барчаси тезда бўлди. Кожони 2023 йил Абрамов "Динамо"га олиб келганида таниганман. "Эсимда, "Хоразм" билан ўйиндан сўнг инстаграмдан ёзган эдингиз. Сизни танидим",- дея гап бошлади футболчи. Имкон қадар расмий саволлардан қочган ҳолда эркин суҳбат қуришга ҳаракат қилдик. Қуйида унинг керакли қисмларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

- Қирғизистон терма жамоасида ички муҳит қандай?

- Биз бир оиламиз. Битта футболчи эмас, ҳамма бир мақсад остида бирлашади. Футболчилар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. 

- Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичида Қирғизистоннинг дебютдаёқ муносиб қатнашишинг замири нимага бориб тақалади?

- Гуруҳимизда жуда кучли рақиблар бор эди. Биз қўлимиздан келганича курашишимиз лозим эди. Лекин футболчилар ҳар бир ўйинда майдонда бор кучини ишга солди. Фақат омад етишмади. Албатта, Ўзбекистонни табриклайман. Биз сизларни Жаҳон чемпионатида қўллаб-қувватлаймиз, чунки биз бир халқмиз, қўшнилармиз. Қўшни эса ҳеч қачон ёнидагига ёмонлик тиламайди.  Бу ҳар доим шундай бўлиб қолади. 

- Квоталар ошгани қолганларга ҳам мотивация бериб юборди...

- Шуни айтишим мумкинки, масалан Ўзбекистон кўп йиллардан бери Жаҳон чемпионатига чиқишга яқин келаётганди. Тақдир шу кунга ёзган экан. Бу саралашда қатнашган барча терма жамоада мотивация битта эди — Жаҳон чемпионатига бориш. Балки кейинги саралашда бизда ҳам имконият бўлар. Ўзбекистонда футбол академиялари анча аввал очила бошланди, футбол ривожланди. Қирғизистонда ҳам бугун шундай, яхши мактаблар қурилмоқда. Бунинг самарасини кейинги мундиал саралашида кўрамиз деб ўйлайман. 

- Қирғизистон терма жамоасида 2 йилдан бери ўйнаб келмоқдасиз. Илк бор чақирув олганингизда қандай ҳиссиётлар ўтган?

- Мен Ганадан хорижга чиқиб кетганимда мақсадим терма жамоада ўйнаш бўлган. Қайси мамлакат бўлсин, менга таклиф билан чиқса, фойдам тегишига ишонишини айтса ўйнашга рози эдим. Қирғизистон биринчи мартта чақирган. Лекин хайрон қолгандим, мен ахир қирғизистонлик эмасман-ку. Қолаверса, терма жамоада яхши ҳужумчилар йўқ эмасди. Онам билан гаплашдим ва розилик бердим. Якунда Қирғизистон терма жамоасига бордим, дебютим CAFA турнирида бўлди. Мураббий ишона бошлади, кўпроқ ўйин амалиёти берди. Қирғизистон терма жамоасида хурсандман. 

- "Динамо"га келганингизда "лифт" мақомидаги жамоа эди. Самарқандда қандай қилиб тез ёқимтойга айландингиз?

- Самарқанд менга ёрдам берган, терма жамоага шу клубдан борганман. Про лигада нималарга қодирлигимни исботлашим керак эди. Суперлигага чиқдик, менда янги вариантлар пайдо бўлди. 

- "Динамо"нинг барқарорликка чиқишида мураббий роли катта бўлди дея оласизми?

- Ҳа. Абрамов жуда яхши мураббий, ўзбек футболини яхши билади. Футболчилар у билан ишлашни ёқтиради. Илк бор келганимда "Динамо" яна чиқади, тушиб кетади деган гапларни мен ҳам эшитганман. "Келинглар, "Динамо" шу мавсум Суперлигага чиқса, бошқа ортига қайтиб тушмайди",- деб айтдим. Биз гапимизни устида турдик ва Суперлигада ўрнимизни сақлаб қолдик. Кейин юқорида айтганимдек таклифлар кўпайди. "Ортга қайтсам, "Динамо"га келаман",- дедим. Мен яна қайтаман. Сиёсий вазиятлар сабаб "Истиқлол"дан бошқа жамоага ижарага кетишимга тўғри келди.  

- Эронда нима етишмай қолди?

- Ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Оилавий, сиёсий сабабларга кўра ижарага йўл олдим. "Динамо"га қайтишга тайёр эдим. Лекин клуб сўраган ижара пулини "Нефтчи" бера олди. Эрон клуби текинга қўйиб юбора олмасди. Мухлислар ичидаги вазиятни билишмайди, худдики Кожо "Динамо"га қайтишни истамади. Лекин ундай эмас. Ижара суммасини берган клубгагина қўйиб юборарди. Ўртада шартнома деган нарса бор. Ишқибозлар нотўғри тушунмасин. Вазиятни яхши билишса бошқача фикрлашади. 

- Фарғона, водий футболнинг қайнайдиган қозонига келдингиз...

- Менда ҳеч қандай босим йўқ. Мухлислар тўла стадионда ўйнаш ёқимли ва осонроқ ҳам. Футболда ҳар доим бир текис кетиб бўлмайди. Бу - ҳаёт, унда ҳамма нарса юз беради. Ҳеч қандай қўрқув, ҳаяжон йўқ, чунки футбол менинг ишим. Мен ҳамма ўйинда голлар ёғдириб ташламаслигим мумкин, лекин боримни бераман. Майдонда ким борини берса 3 очко ишлайди. 

- "Насаф"дан таклиф бўлганини тасдиқлайсизми?

- Тўғри, "Насаф", "Динамо", "Навбаҳор", "Андижон" ҳам бор эди. Улар текинга олишни исташди, "Истиқлол" бунга рози бўлмади. 

- "Нефтчи"ни чемпионлик пойгасидаги имкониятларига реал қандай баҳо берасиз?

- Жамоада барчамиз ака-укамиз ва чемпионликка ишонамиз. Охирги ўйинда ким кубок кўтаришини кўрамиз. Менда бунга хоҳиш юқори. 

- Легионер сифатида чемпионатимизнинг қийинлигини ҳис қилганмисиз? Янги келаётган легионерлар осон чемпионатга келяпмиз деб ўйлашмоқда...

- Бошида 3-4 та ўйинда зўр ўйнаб юборса табиийки интернетда машҳур бўлади. Улар ҳаёлида олтин тўп ютиб, Жаҳон чемпионатига чиқиб бўлишади. Биз футболчимиз ва ишлашдан тўхтамаслигимиз керак.Футбол бизнинг ишимиз, шундан оила боқамиз. Ҳар бир ўйин биз учун имконият, ҳар бир баҳсда боримизни ташлашимиз лозим. 

-

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

   
28 сен 21:15:16
Хигматуло Ниматулоев
Анчадан бери кожони интервюси турибти. Янгилаш керакми. Нефтчида худо хам узини узини даражасида курсатгани йук.
   
26 сен 09:04:47
Амирхон Амирхон
Александр Гейнрих фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кожо сен бн 13 сенябрда Ташкентда гаплашамиз
Чичиб куйдию
   
17 сен 07:57:26
Хигматуло Ниматулоев
Агар бу хаддан жахон микйосида зур булгандами? СМИ ундан холи булмас эди. Бахолкои Нефтчида хал хам узини яхши даражасида уйнайотгани - курсатгани йук.
   
17 сен 07:57:26
Хигматуло Ниматулоев
Агар бу хаддан жахон микйосида зур булгандами? СМИ ундан холи булмас эди. Бахолкои Нефтчида хал хам узини яхши даражасида уйнайотгани - курсатгани йук.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика