UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  18 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга Янгиликлар

Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга

Яна мураббийлик масаласи ҳақида.

Ўзбекистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинлаш борасидаги барча воқеаларни қайнона-келин мавзусидан ўзлари ҳам зериккан режиссёрларга сериал сифатида таклиф қилса бўлади. Африка об-ҳавосидан қолишмаган ёз фаслидан буён деярли ҳар ой картинада янги қаҳрамон пайдо бўлмоқда ва қизиқ жойига келганда, чекинмоқда. Тимур Кападзени эса Форрест Гамп сифатида гавдалантириш мумкин.

Тўғри, биз ҳар тўрт йилда Япония ёки Жанубий Корея сингари мундиал чиптасига эга бўлаётганимиз йўқ. Қолаверса, илк иштирокда Корея ярим оролидаги шимол мамлакати сингари аҳволга тушишни истамаймиз. Бироқ хато қилмасликка шунчалик ҳаракат қилиняптики, гўёки бу ишлар янада кўпроқ хатоларни келтириб чиқариши мумкиндай, назаримда.

Умуман олганда, рокировка борасидаги хатолар бизга бегона эмас. Яқин ўтмишда Абрамов ва Қосимовга битта натижа учун чиқиш эшикларининг кўрсатилгани ва якунда барибир кафтимизни пешонамизга қўйиб қолганимизни унутмайлик. Улардан фарқли ўлароқ, Кападзе талаб қилинган натижага эришди.

Амалдаги бош мураббийни лавозимидан озод қилмасдан бошқа номзод қидириш ажрашмаган эркакка ўзга хотин қидиришга ўхшаб кетади.

Эҳтимол, ЎФАдагилар ҳам кўпгина юртдошларимиз сингари Кападзенинг қолишини истаётган, юқорироқ лавозимдагилар эса жаҳон чемпионатига хорижлик мураббий олиб бориши кераклиги тўғрисида талаб қўйгандир. Бу ҳақда аниқ маълумотга эга эмасман, билганимда ҳам ушбу лавозим соҳибини айтишга "дух"им етмаган бўларди. 

Кўрилаётган номзодлар ҳам бир тарафдан ғалатидек. Гўё ким бўш бўлса, ҳашарга ундалгандек, айни дамда бирор жамоада ишламаётган мураббий борки, унга таклиф билан чиқилмоқда. Бу Ҳиндистоннинг Instagram орқали мураббий қидиришига ўхшаб кетади.

Билмадим, Бенту телефоннинг қизил тугмасини босиб қўйгач, эндиликда Луис Фелипе Сколари, Бора Милутинович, Жозе Моуриньо сингари мураббийларга сим қоқишар. Уларнинг номзоди ҳам ўхшамаса, бу кетишда мундиал стартига қадар Гудьон Тордарсон, Критсануратхон Пхумичай, Гжегож Бржэнчшчикиевич каби номларни ҳам ўқиб қолсак, ажабмас.

Мавзудан бироз чекинган ҳолда, пойтахтдан олисроқда гапирганда саноқли қолган тишлари орасидан сўлаги отилиб чиқадиган нуронийни ёдга олмоқчиман. Яхши инсон. Мени ҳар сафар кўрганда, ёнига чорлаб, ўтмиши ҳақида сўзлаб беришни яхши кўради. Ўтмиш ҳам шундай ўтмишки, қайта-қайта эшитавериб, вергулигача ёд олганман.

"Сени ёшингда қанор (катта қоп)ларни елкалаб юрардим, азим теракларни болтасиз ағанатардим..."

Мен у кишининг мен тенгқур пайтларда бўйи бензин нархидаги теракларни болтасиз қулатганига чиндан ишонаман, сабаби у ҳозирги ёшида ҳам ҳассасиз тетиклигини ва билагидаги кучини йўқотмаган.

Шунчаки, орадан йиллар ўтгани ва негадир Ўзбекистон терма жамоасига кўриб чиқилаётган номзодлар ёдга тушаверади.

Шуни унутмаслик керакки, биз Марсга эмас, жаҳон чемпионатига йўл оламиз. Биринчисида хатолар кўзга ташланиши табиий, бундан фожиа ясаш керак эмас. Мен учун битта жаҳон чемпионатида шов-шув кўтариб, кейинчалик кавакка кириб кетишдан мунтазам иштирокчига айланиш муҳимроқ. Дастлабкисида эса қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш ва музқаймоқдан баҳраманд бўлиш лозим.

Ҳурмат юзасидан айтиш жоиз, бошқарувга Гвардиола келган тақдирда ҳам, сенсация юз бермаса, узоғи нимчорак финалдан нарига ўтишимизга ишонмайман. Бироқ учта ўйинни бой берган тақдиримизда ҳам терма жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этаман. Кападзеда ҳам етарлича камчиликлар топилади, ҳатто CAFA мусобақасида чемпионликка эришолмаган тақдирда, пинагимни бузмайман. Шунга қарамай, унга ишонишда давом этиш керак, деб ҳисоблайман. Бошқа мураббийлар билан қандайдир услуб, тактика ва бошқа бало-бадтарлар солиштирувини эса ҳамкасбларимиз аллақачон қайд этишган. Ҳар қандай мураббий натижа олиб кела олмаслигини футзал терма жамоасининг таниқли мураббийи Хосе Венансио Лопес мисолида кўрдик. 

Биринчи мундиал илк муҳаббатга ўхшайди. У ачинарли якун топса-да, ёқимли хотиралар билан эсланади. Бундан қирқ ё эллик йил кейин тарих саҳифаларида Ўзбекистон терма жамоасининг илк иштирокини ўз мураббийимиз бошқарганини кўриш ҳам ундан мароқлироқ бўлмайди.

Дарвоқе, 5 сентябрь куни Тимур Кападзе 44 ёшни қарши олади. У учун энг ёқимли совғани эса фақат ЎФА тақдим қила олиши мумкин...


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика