"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди
06 сен 19:38
Янгиликлар
"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди
Нидерландия қироллик футбол ассоциацияси терма жамоа ва "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг жароҳати борасидаги маълумотларга ойдинлик киритди.
28 ёшли футболчи ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Польшага қарши ўйинда (1:1) олган жароҳатидан сўнг клуб ихтиёрига қайтишга мажбур.
Футболчи 7 сентябрга белгиланган Литва билан ўйинни ўтказиб юборади.
Олдинроқ Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман польшаликлар билан ўйинда де Йонг думба мускулларида оғриқ ҳис қилганини айтганди. Натижада у 83-дақиқада алмаштирилди.
Де Йонг терма жамоа сафида 60 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 8 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар