Бошкович нега инқироз ёқасидаги "Бунёдкор"га келишга рози бўлди? Мутахассис вазиятга изоҳ берди

Абдулвосит Бектемиров
5 сен 2026, 16:50
Иван Бошкович "Бунёдкор"даги ҳозирги ҳолат ва нега жамоага қайтишга қарор қилгани ҳақида гапириб ўтди.

"Бу муаммолар ҳақида кўпчилик гапирди. Ҳолат қандай эканлигини барчамиз биламиз. Мен "Бунёдкор"да уч йил давомида ишлаганман ва ҳозирги ҳолатда жамоага ёрдам бериш менинг мажбуриятим. Жамоани қийин ҳолатдан олиб чиқиб кетишга боримни бераман. Ҳозир барчанинг эътибори ушбу масалага қаратилди. Мен эса эътиборни кўпроқ майдонга қаратмоқчиман. Муаммолар эмас, футбол ҳақида ўйлайлик. Декабрь ойида нима бўлишини биламиз. Декабрь ойигача боримизни беришимиз керак. Бугун биз майдонда бор кучимизни ишга солдик. Мен энди хотиржам ухлай оламан. Яна бир бор такрорлайман, келинг ҳозир футбол ҳақида ўйлайлик. Ушбу масалани кейинроқ муҳокама қиламиз", - дея фикр билдирди Иван Бошкович "Сурхон"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Ўхшаш янгиликлар


Абдулвосит БектемировМуаллиф