

Бу ҳақда Рим клуби куни кеча ўзининг расмий сайтида хабар берди. 19 ёшли хавбек Португалиянинг "Порту" клубидан ўтди ва 86-рақамни танлади.
Шу тариқа, Рим жамоаси футболчилари тарихда камида бир марта бўлса ҳам 1 дан 99 гача бўлган барча рақамларни кийган илк клубга айланди, деб хабар беради "Footy Headlines".
Италия футболи рақамлар бўйича қаътий қоидалар йўқлиги билан танилган. Масалан, Испания Ла Лигасида ҳамма нарса анча қаътийроқ — у ерда асосий таркиб футболчиларига 25-рақамдан юқорисини ишлатишга рухсат берилмайди. "Рома"да эса Ромелу Лукаку 90-рақамда, Стефан Эль-Шаарави эса 92-рақамда ҳаракат қилгани билан ажралиб турган.




