

Италия терма жамоасининг 4 нафар футболчиси Украина терма жамоасига қарши Евро-2024 саралаши 6-турида қатнашиши сўроқ остида. Бу ҳақда "Sky Sport Italia" хабар берди.
Ушбу рўйхатга дарвозабон Иван Проведель, ҳимоячи Леандро Спинаццола, ярим ҳимоячи Сандро Тонали ва вингер Маттиа Закканьи киради. Бундан ташқари, вингер Маттео Политано ва ҳимоячи Жанлука Манчини терма жамоа ихтиёрини тарк этишди.
Италия – Украина учрашуви 12 сентябрь, сешанба куни бўлиб ўтади.



