

Роберто Манчини бошчилигидаги италияликлар кетма-кет 21 та ўйиндан бери мағлубиятга учраётгани йўқ. Жамоа бу давр ичида 16 та ғалабани қўлга киритиб, 5 та баҳсда дуранг қайд этган. Евро-2020 саралаш босқичи доирасида 10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонилган. Сўнгги бор Манчини жамоаси 2018 йил сентябрида Миллатлар Лигаси доирасида Португалияга 0:1 ҳисобида енгилганди.



