Италия А серияси. “Интер” сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди

6 янв 2018, 03:02
Италия А сериясининг 20-турида “Интер” сафарда “Фиорентина” меҳмони бўлиб сўнгги дақиқаларда тайёр ғалабадан маҳрум бўлди.

Учрашувнинг 55-дақиқасида Мауро Икарди миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Аммо учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Жованни Симоне Ханданович қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олишга эришди -1:1.

“Интер” 42 очко билан А серия турин жадвалида учинчи поғонада бораётган бўлса, “Фиорентина” 28 очко билан 7-ўринни банд этган.


Италия чемпионати, 20-тур.

Фиорентина – Интер 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 0:1 – 55 Икарди, 1:1 – 90 Симеоне.

Фиорентина – Спортьелло, Пеццелья, Бираги, Лорини, Астори, Бенасси (Эль-Бабакар, 69), Бадель, Верету (Жил Диаш, 86), Кьеза, Терео (Эссерик, 62), Симеоне.

Интер –Ханданович, Шкриньяр, Сантон, Жоау Канселу (Кандрева, 82), Раноккия (Нагатомо, 75), Гальярдини, Весино, Валеро, Жоау Мариу (Далберт, 65), Перишич, Икарди.

Огоҳлантириш: Валеро (11), Раноккия (28), Верету (54), Астори (87), Икарди (89).




Манба: championat.asia