

Испаниялик агент Алехандро Парра олмаоталиклар дарвозабони учун ёрқин келажакни башорат қилмоқда.
Парранинг сўзларига кўра, Анарбеков сўнгги пайтларда юқори сифатли дарвозабонларни етиштириб келаётган Туркия Суперлигасида яхши натижаларга эришиши мумкин. Аммо ҳамма нарса унинг меҳнатига боғлиқ.
"Темирланнинг қанчалик узоққа бориши унинг ўз саъй-ҳаракатлари ва қатъиятига боғлиқ. Шунинг учун Туркия Суперлигасига ўтиш қизиқарли вариантга ўхшайди: сўнгги пайтларда у ерда кучли дарвозабонлар етиштирилмоқда. У менга ўтган ёзда "Лилль" билан шартнома имзолаган Берке Ўзерни эслатмоқда", – деди Парра.



