Испания расмийлари "Барса" мухлисларининг "Эльче" билан ўйинда қўлга олиниши бўйича суриштирув ўтказмоқда

Aslanov Jasurbek
26 авг 2026, 16:09
Испания расмийлари Ла Лиганинг "Эльче"га қарши сафар ўйини (5:0) олдидан полициячиларнинг "Барселона" мухлисларига нисбатан ҳаракатларини суриштирмоқда.

Аввалроқ ўйин бошланишидан олдин "Мартинес Валеро" стадиони яқинида полициячилар "Барселона" мухлисларини ҳибсга олгани ва улардан эстеладаларни — мустақил Каталония байроқларини мусодара қилгани ҳақида хабар берилган эди. Мухлислардан бири қўлга олиш чоғида калтакланган. Ўйиндан сўнг "Барселона" полициянинг ҳаракатларини қоралади.

Marca нашрининг El Mundo'га таяниб хабар беришича, Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка кўнгилсиз ҳодисалар юзасидан суриштирув бошлашни буюрди. Бундан ташқари, Валенсия автономиясининг ҳукумат делегацияси ҳам ички текширув бошланганини эълон қилди ва шу билан бирга ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари "Барса" мухлисларидан эстеладаларни тортиб олганини инкор этди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›