UZ

Сўнгги янгиликлар

14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  13 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  3 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4

Испания ЖЧ йўлланмасини нақд қилди Янгиликлар

Испания ЖЧ йўлланмасини нақд қилди

Испания терма жамоаси ЖЧнинг 11-иштирокчиси сифатида мундиал йўлланмасига эга чиқди.

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Европа минтақаси G гуруҳида етакчилик қилиб келган испанлар ўз майдонида Албанияни йирик ҳисобда таслим этиб, муддатидан олдин ЖЧ чиптасини қўлга киритишди.
Биринчи бўлимнинг ўзида Родриго, Иско ва Тьяго Алкантара томонидан киритилган голлар “қизил фурия”га йирик ғалабани тақдим этди.

Саралаш баҳслари якунига бир тур қолганда испанлар гуруҳда энг яқин таъқибчилари Италия термасидан беш очко илгарилаб, гуруҳ пешқадами сифатида Россияда ўтадилан мундиалда қатнашиш имконини қўлга киритишди.

ЖЧ-2018 - Европа.  G гуруҳи. 9- тур

Испания – Албания 3:0

Голлар: 1:0 – Родриго – 16, 2:0 – Иско – 23, 3:0 – Алькантара – 26

Италия –Македония 1:1

Голлар: 1:0 – Кьеллини – 40, 1:1 – Трайковски – 77

Лихтенштейн – Исроил 0:1

Гол: 0:1 – Тиби – 21


Турнир жадвали:

1. Испания — 25 очко;

2. Италия — 20;

3. Албания — 13;

4. Израиль — 12;

5. Македония — 8;

6. Лихтенштейн — 0.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика