UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  2 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  4 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  4 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  78 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  12 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  6

Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарликни Испанияда давом эттирмоқда.

Вакилларимиз кеча мазкур йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида майдонга тушди. Англиялик ўсмирлар рақиблик қилган баҳсда терма жамоамиз 1:3 ҳисобида енгилди. Ушбу ўйин хулосалари бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бу ўйин биз учун яхши тажриба бўлди. Англия ҳар қандай ёш тоифасида доим  дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Улар прессинг, тезлик ва тўп билан ишлашда бизга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилишди. Шунга қарамай, футболчиларим охирги дақиқагача курашишди. Айрим вазиятларда  яхши комбинациялар, тўп назорати ва ҳужумга ўтишларда ижобий жиҳатларимизни ҳам кўрдик. Албатта, хатоларимиз ҳам бўлди, айниқса прессингдан чиқишда ва ҳимоя чизиғида. Бундай даражадаги жамоаларга қарши кичик хато ҳам катта оқибатга олиб келади. Умуман олганда мен футболчиларим кўрсатган ўйиндан қониқдим. Энг асосийси улар рақиб ким эканлигига қарамасдан ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қилишди",- дейди Ислом Исмоилов. 


Маълумот учун, ўсмирларимиз навбатдаги учрашувини 6 сентябрь куни Канадага қарши ўтказади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+1   
04 сен 11:50:37
Valijon Masharipov
ОМАД
+1   
04 сен 11:36:27
Акмал Култоев
Ассалому алайкум ҳаммага
Менимча, шу 17 ёшлиларни этампа этап, асосий терма жамогача ўзи бошқариб борса зўр натижалар бўларди
   
04 сен 14:15:52
Адхамжон Низамов
Булар хали ЖЧ - U17 ни ёндирадилар.Биз Исмоилов ва унинг жамоасига ишонамиз.Олга,"Ок бурилар."
   
04 сен 13:41:21
uzbuzb
Komilov Muxammad Omar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўйини кўрдик боллар зўр ўйнаган тенгама тенг.... Кичик детални хато хисобидан голлар бўлган. Бу болларга ишонамиз.. Бизни жонкуяр йигитлар хаммаси. Умри узоқ бўлсин хаммасини
Тенгма тенг уйнаганлар 3 та гол қуйворадими? тенгма тенг уйнаб 3-1 га ютқазидек десак хамма устимиздан куладию,туғри балким усмирларимиз туп билан купро момулада булишган булса сиз зур уйнадек дейотган булишингиз мумкин,хозирги замон футболида хитрий мурабийлар тупни рақибга бериб қуйиб узлари 2чи рақам остига утиб саноқли қарши хужимлардан осонлик билан голлар уриб кам куч сарфлаб ютиб кетишади,туп билан куп момулада булдек дегани бу яхши уйнадек дегани эмас уртоқ,проста рақиб мурабийини аёрона тактикаси бу халос
   
04 сен 13:33:16
uzbuzb
Куплар фақат осиени кузатиб Исломбойга ухшаганларни дохога чиқариб қуйишади,жахон билан осие футболи орасида ер билан осмонча фарқ борлигини унитманглар азизлар,жахонни кучли термаларига қарши уйинларда хам узини кусатганларни энг кучли дейиш мумкин,унгача кимнидур кучли мурабий еки кучли футболчи деб бахо берманглар,ана шундагина бизни футболдаям усиш кузатилади,осиени уртамиенасини ютсак хам енгилтаклик қилиб бази бировларни осмонларга олиб чиқиб қуйаверсанглар хеч қачон усмайсизлар
   
04 сен 13:25:20
arma2014
Komilov Muxammad Omar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўйини кўрдик боллар зўр ўйнаган тенгама тенг.... Кичик детални хато хисобидан голлар бўлган. Бу болларга ишонамиз.. Бизни жонкуяр йигитлар хаммаси. Умри узоқ бўлсин хаммасини
Ассалому алайкум. Ўйинни қаердан кўрса бўлади? Бу манимча томонлани келишувига кўра ёпиқ холда ўтказилди шакилли. Хар холда Исломнинг инстаграммида шундай хабар ўқигандим.
   
04 сен 13:16:27
Vatandoshingiz
Исломжон хафа булмангу болларингизга ракиб ким булишидан катьий назар сузини ишлатманг,биз мухлислар куркув хиссидан йирокмиз,илтимос куркув хисси сизларга бегона
   
04 сен 13:09:14
Umid Tursunov
Акмал Култоев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум ҳаммага Менимча, шу 17 ёшлиларни этампа этап, асосий терма жамогача ўзи бошқариб борса зўр натижалар бўларди
Zo'r g'oya Qatar osiyo chempeoni boldi shu sistemada....
   
04 сен 11:37:07
Komilov Muxammad Omar
Ўйини кўрдик боллар зўр ўйнаган тенгама тенг.... Кичик детални хато хисобидан голлар бўлган. Бу болларга ишонамиз.. Бизни жонкуяр йигитлар хаммаси. Умри узоқ бўлсин хаммасини
   
04 сен 11:02:39
Shuxratcik Fcb
Bolalar futbolidan kattalarga utaqoling tezro futbolimizda xavo almasharmidi
   
04 сен 10:54:07
Muzaffarxon Hoshimiy
Nima bo'lganda ham omad
   
04 сен 10:53:30
Shovruq88
Zoʻr Islomjon!Siz Eng kuchli murabbiy boʻlasiz,!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика