Исламбек Сейтназаров: "Наврўзбек Алимов кичик жароҳат билан ўйнамоқда"

Sherzod Nurmatov
12 мар 2022
Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Турон" – "Арал Самали" (3:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош директори Исламбек Сейтназаров фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Ўйин яхши кечди. Биринчи таймда болаларга қийин бўлди. Уларга раҳмат айтаман. "Турон"ни ғалаба билан табриклайман ва кейинги ўйинларида омад тилайман.

- Наврўзбек Алимовнинг захирага олинишига нима сабаб бўлди?

- Алимовга жамоавий йиғинимизнинг охирги 10 кунида қатнашди, холос. Ҳозирча Наврўзбек кичик жароҳат билан ўйнамоқда. Шу сабаблар туфайли захирага олишга қарор қилдик.

- Ҳозирги кунда ПФЛ байроғи остида ўтаётган мусобақаларда "Арал Самали" ва "Арал" қатнашмоқда. Бу жамоаларнинг фарқи хусусида айтиб ўтсангиз...

- "Арал Самали" Про лигада ўйнайди. Неъматулло Қуттибоев бошчилигидаги "Арал" эса Биринчи лигада ҳаракат қилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia