UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  5 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   2 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Искандар Шойқулов: "Бунёдкор"нинг кучли томонларини бартараф қилишни уддасидан чиқдик" Янгиликлар

Искандар Шойқулов: "Бунёдкор"нинг кучли томонларини бартараф қилишни уддасидан чиқдик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" учрашуви жанговар руҳда ўтди.

Ушбу учрашувда меҳмонлар майдон эгаларига муносиб қаршилик кўрсата олди ва якунда бир очкога эга чиқди. Ўйиндан сўнг "Сўғдиёна"нинг тажрибали футболчиси Искандар Шойқулов сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.

"Бунёдкор" майдонида кетма-кет иккинчи бор дуранг қайд этдик. Боз устига кубок баҳси бўлгани учун асосий таркибнинг бир нечта футболчиларига дам берилди. Уларнинг ўрнига майдонга тушган ёш футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Умуман олганда ўйин икки жамоа учун ҳам яхши ўтди, дея оламан. Айрим вазиятларда хатога йўл қўймаганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. 

Кейинги босқичга чиқишимиз учун имконият бор. Ўз майдонимиздаги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. 

Уч кун олдин "Насаф"га қарши оғир ўйин ўтказгандик.  "Бунёдкор" билан баҳсга тикланиш қийин бўлгани йўқ. Чунки мавжуд вазиятга кўникиб бормоқдамиз. Рақибнинг кучли томонларини билардик ва буни бартараф этишни уддасидан чиқа олдик, деб ўйлайман", - дейди Шойқулов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика