Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?

Aslanov Jasurbek
6 авг 2025
Александер Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди.

Ҳужумчи "Ливерпуль"га ўтиши мумкин деган миш-мишлар фонида клубнинг Осиё бўйлаб мавсумолди турнесини ўтказиб юборган эди.

talkSPORT маълумотларига кўра, Исак жамоа Англияга қайтгандан сўнг "Ньюкасл" базасига келди, лекин ўша миш-мишлар сабаб унга алоҳида машғулот ўтказиш буюрилди.

Бу қарорни "Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау қабул қилган деб ҳисоблашмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: talkSPORT