UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  1 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  3 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39Суперлига. "Андижон" - "Динамо" 2:0 (матнли трансляция)  6 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  17 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  26 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  7

Интервью. Шерзод Ҳакимов: "Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"ни кучайтира олади. Канчельскиснинг айбларини айтадиган бўлсак битта дафтар тўлади" Янгиликлар

Интервью. Шерзод Ҳакимов: "Нўъмон Ҳасанов "Навбаҳор"ни кучайтира олади. Канчельскиснинг айбларини айтадиган бўлсак битта дафтар тўлади"

Мамлакатимизда мураббийлар охирги мавсумларда кўпроқ легионер ҳужумчиларга ишона бошлагач, бир вақтлар умидли ўйинчи сифатида қаралган маҳаллий форвардлар бугунги кунда қўпол бўлсада, ҳеч кимга керак бўлмай қолаётгани ачинарли ҳолатдир.

Бугунги суҳбатдошимиз Шерзод Ҳакимов "Нефтчи" жамоасидаги ажойиб голлари билан, ҳамма футболчида ҳам учрайвермайдиган салтолари билан мухлислар меҳрини қозонган эди. 2018 йил "Нефтчи" сафида урган голи мавсумнинг "энг чиройли голи" деб топилганидан хабарингиз бор. Маҳоратли ҳужумчини бу мавсумда яшил майдонда кўрмадик. Хўш бу нима билан боғлиқ? Ҳозир қайси жамоада? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Шерзод Ҳакимовни суҳбатга чорладик.

- Биз билган, бетакрор қайчи усулдаги голларидан баҳраманд бўлган Шерзод Ҳакимовни жорий мавсумда бирор жамоа таркибида кўрмадик. Эшитишимизга қараганда сизда мавсум аввалида жароҳат бўлган экан. Қолганини ўзингиз айтиб берсангиз...

- Ассалому алайкум. Ҳа, тўғри мураббий билан айрим сабабларга кўра чиқиша олмадим. Имконият бермади. Қисқаси ишонч билдиргани йўқ. Андрей Канчельскис жамоага легионер олиб келишини айтди. Йиғинга яқин қўлим синганди. Карантинда бошланиб қолди, тикланишим чўзилиб кетди. Иккинчи даврада ўйнашга тайёрланаман десам мени рўйхатдан ўтказмади. Лекин, клуб билан шартномам бор эди.

- "Навбаҳор"га ўтган мавсум иккинчи даврасида келиб қўшилган эдингиз. Бир қатор учрашувларда майдонга тушдингиз. Қизиғи Андрей Канчельскиснинг сиз каби футболчиларга ишонч билдирмагани кишини ўйлантирди. Жамоада мавсум бошидан бери ҳужум чизиғида муаммолари бор. Охирги ўйинларда бу ўз тасдиғини топмоқда...

- Андрей Антанасовичнинг олдига кўп маротаба кирдим, гаплашдим. Ҳаммаси яхши деди. Чемпионлик учун кураш олиб боришини бунинг учун легионерлар таклиф қилишини таъкидлади. Вақт кўрсатади дедим. 

- Ёзги трансферлар вақтида бошқа жамоалардан таклифлар бўлдими? 

- "Навбаҳор" мен билан ҳисоб-китоб қилмади. Шуни кутмоқдаман. Таклифлар бўлди. Агар шартнома бир томонлама бузилса бепул кетишимга тўғри келарди. 

- Бутун мавсумни ўйин амалиётисиз ўтказиш осон эмас. Бундай паллада футболчиларда руҳий томондан тушкунликка тушиш ҳолатлари бўлади...

- Бу томондан муаммо йўқ. Муҳими оиламни бағридаман. Спорт формамни ушлаб туриш мақсадида шуғулланиб, машғулотларда иштирок этмоқдаман. Бу ҳаёт, тушкунликка тушишни кераги йўқ. Соғлиқ биринчи ўринда туради, қолган ишлар бўлаверади.

- Андрей Канчельскис мураббий сифатида нимадир янги нарса бера олдими? Шахсан сиз сездингизми?

- У ҳеч нарса бермади. Кимга қанақа билмадим, мен сезмадим. Йиғинларда жисмоний томондан яхши тайёрлади. Лекин, қишин ёзин бир хил машғулот. Йиғинларда нима қилсак чемпионат давомида ҳам ўша нарсани қилардик. Янгилик ёки ўзгариш йўқ. Фикримча, ўзимизнинг мураббийлар ундан кам эмас. Энг асосийси озгина пулга бизнинг маҳаллий мураббийлар жон куйдириб ишлашади. 

- "Навбаҳор"нинг сўнгги вақтлардаги муваффақиятсизлигига нимани сабаб сифатида кўрсатган бўлардингиз? Иштиёқ, футболчиларнинг кўзида олов кўрмаяпмиз. Четдан кузата туриб қандай фикр билдирасиз?

- Жамоа ғалаба қозона олмаётганига сабаб, мураббий биринчи ўринда кучли руҳшунос бўлиши керак. Футболчиларни бирлаштира олиши, бир оила сифатида шакллантириши лозим. Мен буни тескарисини кўрдим. Канчельскиснинг айбини санаб ўтадиган бўлсак дафтар тўлиб кетади. 

- Фаолиятингизда бундай ҳолатга аввал ҳам дуч келганмисиз? Ушбу вазиятдан қандай чиқиб кетгансиз?

- Аввал "Нефтчи"да шунга ўхшаш ҳолат бўлганди. Авлодлар алмашинуви жараёнида клубдагилар кучли учлик учун курашамиз деб кўпчилик эски футболчиларнинг қадрига етишмаган. 

- "Навбаҳор"ни бу қийин вазиятдан чиқиб кетиши қандай омилларга боғлиқ? Жамоани нима кучайтириши ёки ўзгартириши мумкин?

- Нўъмон Ҳасанов жамоани кучайтира олади деб ўйлайман. Чунки, ушбу мураббий қаттиққўл, жамоани бир оила сифатида бирлаштиради. Кейинги ўйинларда омад ва зафарлар тилаб қоламан.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика