UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  9 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  5 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  10 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Интервью. Фарруҳ Икромов: "Қийин кунларни ўтказдим. Ортимдан ҳар хил гаплар ёғилди. "Сурхон" мухлисларидан узр сўрайман" Янгиликлар

Интервью. Фарруҳ Икромов: "Қийин кунларни ўтказдим. Ортимдан ҳар хил гаплар ёғилди. "Сурхон" мухлисларидан узр сўрайман"

Жароҳатдан сўнг яшил майдонга қайтган Фарруҳ Икромов билан интервью.

Бир йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида жароҳат олиб сафдан чиққан Фарруҳ Икромов кеча "Сурхон" билан учрашувнинг 63-дақиқасида Павел Могилевец билан алмаштирилди. Қайтишини гол билан нишонлаган футболчи термизлик ишқибозлар билан бўлган вазиятдан сўнг ҳакам томонидан четлатилди. Ўйин якунлангач ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Аввало яшил майдонга қайтганингиз билан табриклаймиз. Умуман бу борадаги биринчи ҳиссиётлар билан ўртоқлашсангиз...

- Буни сўз ёки икки оғиз гап билан тушунтириш қийин. Аммо бу кунни келишини жуда кутгандим. 

- Ўйинга жуда яхши киришиб кетдингиз. Кўриниб турибдики, жисмоний ҳолатингиз чакки эмас. Бундан ҳам эртароқ қайтишингиз мумкинмиди?

- Жуда оғир кунларни бошимдан ўтказдим. Буни оила аъзоларимдан бошқа одам билмайди. У кунлар ортда қолганига худога шукур дейман. Жисмоний ҳолатим яхши. Бу борада менга катта ёрдам берган, "Бунёдкор" клубида иш олиб бораётган фитнесс мураббий Дилобар Сайдуллаевага катта раҳмат айтиб қоламан. Мени майдонга қайтишимга меҳнати сингган инсонлардан бири бўлади.  

- "Сурхон" дарвозасига урган голингиздан сўнг юзага келган можарони қандай изоҳлайсиз? Ўша вазиятни эсласак...

- Бир йил давомида тўп тепмадим. Ортимдан турли гаплар ёғилди. Гол урдим ва ичимдагиларни чиқардим. Бироқ ҳиссиётларимни "Сурхон" мухлисларига кўрсатмоқчи эмасдим. Ҳиссиётла остида менга энг яқин трибуна термизлик мухлислар ўтирган жой эди. Мени нотўғри тушунишмасин. Барчаси ҳиссиётлар билан боғлиқ. Улардан узр сўраб қоламан. 

- Жиддий жароҳатдан сўнг аксарият футболчилар ўзини эҳтиёт қилиб, яна қайталамаслиги учун авайлаб ўйнайди. Натижада тўлиқ кўрсатиши, аввалги даражасига қайтиши бир мунча қийин кечади. Шу жиҳат сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Фикримча, сиз ўзбекистонлик футболчиларни назарда тутдингиз. Европада жароҳат олган футболчини жиддий равишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашади. Ҳеч кимга керакмасдек бўлиб қолмайди. Жароҳати бўлса ҳам ҳурмат қилишади. Шунинг учун менда ортиқча қўрқув йўқ. Чунки мен европаликлар қўлидаман. 

- Демак тикланиш жараёнлари хорижлик мутахассислар билан бўлди?

- Жарроҳлик амалиётим Италияда ўтказилди. Бунинг учун ЎФА раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. 

- Билишимизга қараганда, Серчко Катанецнинг штабида фаолият юритаётган физиотерапевт Иан Катанец билан Словакияда шуғулландингиз...

- Ҳа. Буни ҳам айтиб ўтиш керак. Жарроҳлик амалиётидан сўнг сон мушаклари учун Иан Катанец билан оз фурсат тикланиш машқларини олиб бордим. Қолаверса, оила аъзолари мени жуда илиқ кутиб олишди. Ушбу мураббийга ва оиласига ташаккуримни билдириб қоламан.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика