"Интер" фэйр-плей қоидаларига амал қилиш учун, январда 5 нафар футболчи билан хайрлашади

Aslanov Jasurbek
16 дек 2015, 17:43
"Интер" раҳбарияти январь ойида жамоанинг маош миқдорини камайтирмоқчи.

Маълум бўлишича, нераззуриларнинг УЕФА фэйр-плей молиявий нормасидаги ҳаражатлари 7 млн. еврога ошиб кетган, шу сабабли улар 5 футболчи билан хайрлашмоқчи. "Интер" футболчиларни сотиш ёки ижарага бериш йўлларини кўриб чиқмоқда. Қишда Милан клубини ҳимоячи Додо, ярим ҳиомячи Ассан Ньюкури ва албаниялик ҳужумчи Рею Манай тарк этиши мумкин.

Бундан ташқари, "Интер" "Барселона" билан Мартин Монтойянинг ижара шартномасини бекор қилишга келиб олиши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport